Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ҲAМКОРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

МАРКАЗ ҲAМКОРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

24 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган Aл-Бухорий университети раҳбарияти вакиллари, таъсисчи Нозимжон Мaмaтaхунов ҳамда университет ректори Музаффар Aҳмедов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, Марказ фаолияти, кутубхона ва музей билан таништирди.

Ташриф давомида Марказ ва Университет ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларнинг марказ билан ҳамкорликдаги фаолиятини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, профессорлар ва ёш изланувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш, илмий семинарлар ўтказиш ва мақолалар чоп этиш, қўлга киритилган илмий ютуқларни амалиётга татбиқ этиш тажрибаси каби қатор долзарб масалалар бўйича ҳамкорлик олиб борилади.

Ташриф якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар университет кутубхонасига ҳадя қилинди.

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар онгига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг илмий-фалсафий таҳлили

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар маънавий камолотида …