Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

№ inv. MR 106/ II

МуаллифиМаҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 42б).

Асар боши (в. 42б) :

فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط  و هي سبعة عشر حرفا مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن …

Асар сўнгги (в. 45а) :

… فقايم واماعمر وفقاعدالاان زيدا فاضل الاانهم الكذبون اما ان الحق واما انه الكريم افعل هذا اما لا

Колофон (в. 45а) :

تمت الكتاب

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 42б-45а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 155´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан, саҳҳоф тамғаси бор.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланиб, чириган, варақлари таякисидан ажралиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …