Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 100/III

Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 181б).

Асар боши (в. 181б) :

اكر شخص كويد كه اول علم كدامست وآخر علم كدامست جواب ميكوييم كه اول علم شناختن …

Асар сўнги (в. 188б) :

… رموزن آن بوده است واو ساكن مكسور ما قبل را قلب بياء كرده ميزان كفته شده ست

Колофон (в. 188б) :

تمت تمت تمت تمت تمت

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 181б-188б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´95 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова : Яшил рангдаги чарм шарқ муқоваси. Лола ва турундж .

Қўлёзманинг ҳолати :  муқова ва варақларнинг юқори чап қисми емирилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …