Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Шу кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мазмун-моҳияти жиҳатидан келажак авлод тақдирига дахлдорлиги билан аҳамиятлидир. 10 декабрга қадар кўчат ўтқазиш бўйича эълон қилинган долзарб 40 кунлик доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлигида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасида “Имом Бухорий авлодлари боғи” асос солинди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, диний ташкилот ва идоралар ходимлари, жамоатчилик вакиллари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси, Ҳадис илми олий мактаби педагог-ходим ва талабалари иштирокида ташкил этилган маросимда Самарқанд вилоят ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Д.Мамадқулов ва вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Сатторов сўзга чиқиб, келажакка бебаҳо сармоя тариқасида йўналтирилган эзгу ташаббус – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг глобал мураккаб экологик вазиятни юмшатиш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги юксак аҳамиятини қайд этди.

Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа доирасида яратилаётган боғ аҳоли ҳаёти фаровонлигини оширишга, буюк муҳаддис номи билан аталувчи шаҳарчанинг янада кўркам бўлишига, бу ерда киши кўзини қувнатадиган яна бир янги манзара ҳосил этишга хизмат қилади.

Маросимдан сўнг боғ учун ажратилган ҳудудда кўчат ўтқазишга киришилди. Жараён давомида 600 нафарга яқин иштирокчи 1 гектардан зиёд майдонга 1500 дан зиёд мевали дарахт кўчати ўтқазди.

Ушбу жараёнда тупроқ унумдорлигига алоҳида эътибор қаратилиб, аввал ер ҳайдалди, майдон суғоришга тайёр ҳолатга келтирилди. Боғда ўтқазилган кўчатларни парвариш қилиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди ва масъуллар бириктирилди. Уларга умуман ҳудуд ободлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …