Home / МАҚОЛАЛАР / Илёс алайҳиссалом қиссаси

Илёс алайҳиссалом қиссаси

Илёс алайҳиссалом насаблари Ҳорун алайҳиссаломга бориб қўшилади. Аллоҳ таоло “Соффат” сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида шундай деган:

وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ

“Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир” (Соффат, 123-оят).

Аллоҳ таоло Бани Исроил ҳидоят йўлини кўрсатиш учун уларга Илёс (алайҳиссалом)ни жўнатди.

إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَلَا تَتَّقُونَ

“Қайсики, у ўз қавмига деган эди: «(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?!” (Соффат, 124-оят).

أَتَدْعُونَ بَعْلًا وَتَذَرُونَ أَحْسَنَ الْخَالِقِينَ

“Сизлар яратувчиларнинг яхшисини (Аллоҳни) қўйиб, Баъл (номли бут)га сиғиняпсизми?” (Соффат, 125-оят).

للَّهَ رَبَّكُمْ وَرَبَّ آَبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ

“Сизларнинг ҳам Раббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Раббини қўйиб-а?!” (Соффат, 126-оят).

فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ

“Бас, (Илёсни) ёлғончига чиқардилар. Бас, албатта, улар (дўзахга) ҳозир қилинувчидирлар” (Соффат, 127-оят).

إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ

“Илло, Аллоҳнинг (диллари куфрдан пок) ихлосли бандаларигина (ҳозир бўлмаслар) (Соффат, 128-оят).

وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآَخِرِينَ

“Биз кейинги (авлод)лар орасида унинг (Илёснинг) ҳақида (гўзал мақтовлар) қолдирдик” (Соффат, 129-оят).

سَلَامٌ عَلَى إِلْ يَاسِينَ

“Илёсга салом!” (Соффат, 130-оят).

إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ

“Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз” (Соффат, 131оят).

إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ

“Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир” (Соффат, 132-оят).

Аллоҳ таоло бу зотни Шомдаги бир қавмга юборди. Улар Баъл деган бутга ибодат қилар эдилар. У киши қавмига деди: “Аллоҳдан бошқа илоҳга ибодат қилишдан қўрқмайсизларми? Аллоҳни қўйиб, Баълга ибодат қиласизларми? Раббингиз, Яратувчингизга ибодат қилишни тарк қиласизми? У сизларни ҳам, ўтган ота-боболарингизни ҳам яратди”. Лекин қавми пайғамбарни ялғончига чиқарди. Шу сабабли уларга ҳисоб куни азоб борлиги оятда таъкидланади. Фақат Аллоҳга ибодат қилувчи мўминлар бу азобдан нажот топадилар.[1]

وَزَكَرِيَّا وَيَحْيَى وَعِيسَى وَإِلْيَاسَ كُلٌّ مِنَ الصَّالِحِينَ

 “Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни (ҳам ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаси солиҳлардандир” (Анъом, 85-оят).

Яъни, Биз Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни ҳидоят қилдик, уларга нубувват бердик. Улардан ҳар бири тақводор ва солиҳлардандир.

وَإِسْمَاعِيلَ وَالْيَسَعَ وَيُونُسَ وَلُوطًا وَكُلًّا فَضَّلْنَا عَلَى الْعَالَمِين

“Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам (ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаларини оламлар узра афзал қилдик” (Анъом, 86-оят).

Уларга ҳидоят ва рисолатни неъмат қилиб бердик. Улардан бўлмиш Исмоил ибн Иброҳим (алайҳиссалом) пайғамбарлар охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг наслидандир. Исмоил забиҳ, яъни Иброҳим алайҳиссаломга тушларида уни забҳ, яъни сўйишга буюрилган.

Ал-ясаъа, Юнус ва Лут (алайҳиссалом)ларнинг ҳар бирлари пайғамбардир. Аллоҳ уларни нубуват билан мукаррам қилди ва ўз замонларида оламларга уларни афзал қилди.[2]

وَرُسُلًا قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِنْ قَبْلُ وَرُسُلًا لَمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ وَكَلَّمَ اللَّهُ مُوسَى تَكْلِيمًا

“(Бир қатор) пайғамбарлар ҳақида қиссаларни Сизга илгари айтдик. (Айрим) пайғамбарлар қиссаларини эса айтганимиз йўқ*. Аллоҳ Мусо билан (бевосита) гаплашди” (Нисо, 164-оят).

  Яъни Биз бошқа расулларни ҳам юбордик. Улардан баъзилари ҳақида сизга ҳикоя қилиб бердик. Яна бошқалари ҳақида сизга хабар бермадик. Мусо (алайҳиссалом)ни муножот ва таклим (сўзлашиш) билан хосладик. У билан Жаброил воситасисиз гаплашдик.[3]

Улуғ саҳобий Абу Зарр розияллоҳу анҳу бир кун “Ё Расулуллоҳ, нечта набий ва нечта расул ўтган”, деб сўради. Расулуллоҳ дедилар: “Бир юз йигирма тўрт минг пайғамбар ўтган. Шулардан уч юз ўн учтаси расул (китоб тушган ёки саҳифа туширилган пайғамбардир), қолганлари набий, яъни уларга китоб туширилмаган. Уларнинг аввали Одам (алайҳиссалом), охиргиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир. Ҳуд, Солиҳ, Шуайб ва Муҳаммад (алайҳиссаломлар) араблардан. Оятдан маълум бўладики, ўтиб кетган жами пайғамбарларни номма-ном билиш сизу биз учун вожиб эмас. Акс ҳолда уларнинг ҳаммаларининг номлари Қуръонда ёки Расулуллоҳнинг ҳадисларида тўлиқ келган бўлар эди. Лекин ўтиб кетган барча пайғамбарларни ҳақ деб имон келтириш шартдир.

Аллоҳнинг каломида исмлари келган пайғамбарлар қуйидагилар: Одам, Идрис, Нуҳ, Xуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, ал-Ясаъ, Закариё, Яҳё, Зул-Кифл, Ийсо ва Муҳмаммад алайҳиссаломлар. Қуръони каримда исимлари келмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг тўғри маълумот Ибн Мурдавайҳ Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятда келган. 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Қуръоншунослик шуъбаси раҳбари
Расулов Ҳасан

1 Шайх Муҳаммад Али Собуний “Соффот” сураси ( 123-132. 112-6.) Байрут.

2 Шайх Муҳаммад Али Собуний 323-б. Байрут.

3 Шайх Муҳаммад Али Собуний. Нисо сураси тафсири. 235-б. Байрут.

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …