Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح بدان (Шарҳу бидон)

شرح بدان (Шарҳу бидон)

№ inv. MR 150/VIII

Муаллиф номаълум.

Грамматика. Асар Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.) нинг араб тили морфологиясига оид “Бидон” асарига шарҳ бўлиб, Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 73б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين بدان اي مبتدى نيكرا اي نحو سعادت مندكردا نيداست بر اله تعالى در دارين يعني در دار دنيا وهم در اخرت كلمات عرب …

Асар сўнги (в. 80б) :

… ترتيب معنى بهتر است از با ترتيب بي معنى بنابرين فعل كفته است فلع بكفته است

Колофон: (в. 80б) :

تمت الكتاب سياه اب قلم جوف ادم حواك كاكس خنس چركرده بنوى ست شد بتوفيق خداى لاينام اين كتابت روز سیه شنبه شد تمام

Кўчирилган сана : сешанба куни тугатган.

Настаълиқ. 8 варақ. (в.73б-80б) ; 81а  бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: варақлари намдан зарарланган, сўнги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …