Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 62/VIII

Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 106б).

Асар боши (в.106б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد ختام انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 121б) :

… و قس الباقى على ما ذكرت  ثم يصرف المنسوب الى مولانا معز الدين عليه الرحمه

Колофон (в.121б) :

 شد كارم نكام … در شان تو كفت خالق پاك  تو لاك لما خلقت الا فلك تمت تمام

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 106б-121б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …