№ inv. MR 210/VII
Муаллифи. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда ёзиб тугатган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 25б).
Асар боши (в.25б) :
الحمد لله الذى رفع قاعدة الفقه حتى وفقنا على مراد خير التابعىين ابى الحنفة و اصحابه رضى الله عنهم و عن سائر اسلافنا اجمعين …
Асар сўнги (в. 130а) :
…العيد رمضان سنه سبع و اربعين وتسع مائة من الاعوام والسنين ارجوا بهاذه التتمة حسن العافية و الخاتمة
Колофон (в. 130а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب اللهم اغفر لكاتبه و لمن نظر فيه بحرمت محمد و تابعه وصلعم و على آله واصحابه اجمعن سنة ١٢٨٩ شد بتوفيق خداي لا ينام اين كتابت روز دوشنبه تمام هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بندهء كنه كارم
تمت تمت تم تمت
Кўчирилган сана (в. 130б) : 1289/1872 й. Душанба куни тугатган.
Настаълиқ. 75 варақ. (в. 25б-130а) ; 130б-132а саловатлар бор ; 132б-136 бўш варақлар ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 115´60 mm. ; варақ ўлчами : 195´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод 1282/1865 й.” деган ёзув бор. таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.