Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان بيدل (Девони Бедил)

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 198

Муаллифи. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.).

Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир ва тазкиранавислари диққатини ўзига жалб этган файласуф шоир.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

باوج  كبريا كز بهلوى عجز است راه آنجا         سرموى  كر اينجا خم شوى بشكن كلاه آنجا …

Асар сўнги (в. 83б) :

… زين كلستان در كمين لاله زار ديكرم      عالمى محوكل و من داغ آن دستار سرخ …

Настаълиқ. 83 варақ. (в. 1а-83б) ; 11 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса; 8 матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 250 ´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирга муҳтож.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари йўқ, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …