Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 79/I

Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж.

Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

كيف لا احمد وكيف احمد لمن لم يخزنا بما عصينا ولم يخزنا بما نسينا ولم يواخذنا بما اخطانا (…) وبعد فيقول الاحوج من الاحوج الذي لا خيره برحى ولا شره يخشى لا ماضيه يذكر ولا مستقبله ينتظر ابن محمد جان القراباغى المحمد شاهى من سكان اراضى شتر لا زالت بقعه الفتح والظفر يوسف …

Асар сўнги (в. 67б) :

… مثل له من نوعه كالشمس والعقل الفعال لصح صدوره عن راى كلى وقد صرح به سحم وريسهيم فى التعلقات ايضا ومن البين انه اذا تعقل كل معروض وعارض …

Настаълиқ. 70 варақ. (в. 1б-67б) ; +0 1-03а, 68а бўш варақлар бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад … .

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …