№ inv. MR 131/II
Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (537/1142 й.).
Тажвид. Асар Қуръон карим оятларини тажвид билан бехато ўқишга бағишланган бўлиб, намоз ичидаги қироатга оид масалалар ёритилган. Шунингдек, қироат ва оятлар ўрнининг алмашиши сабабли ибодатга етадиган нуқсонлар, бу ҳолатларда намознинг бузилиши ёки бузилмаслик масаласига оид ислом оламидаги етук фақиҳларнинг фатволаридан иқтибослар келтирилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 24б).
Асар боши (в. 24б) :
الحد الله رب العالمين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين قال الشيح الامام الاجل نجم الدين ابو حفظ محمد ابن احمد النسفى …
Асар сўнгги (в. 30б) :
… ووقف على قوله عزيز ثم بدا بقوله ابن فهو تفسد باختيارالله شمس الائمة الحلوانى رحمه الله
Библиография : GAL I, 428 ; SB I, 762 ; Халидов, № 319-320 ; BnF Arabe № 592/IV ; Sarkis № 1854.
Колофон (в. 30б) :
تمت هذه النسحة تمام
Настаълиқ : 7 варақ. (в. 24б-30б); 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора;матн қизил рамка ичига олинган ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова: сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, варақлари йиртилган ва намдан зарарланган.