Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حکایت ملیکه صد سوال (Ҳикоят Малика сад савол)

حکایت ملیکه صد سوال (Ҳикоят Малика сад савол)

Муаллиф: номаълум

Адабиёт. . Асар Рум подшоҳининг қизи – маликанинг тахтга келишидан бошланиб, тахтга ўтирган маликанинг сарой аъёнларига саволлар билан мурожат қилиб, жавобини талаб қилгани баён қилинади. Саволларга жавоб бераолмаган сарой олимларини қатл этади. Малика қирқ йил мамлакатни идора қилади. КейинТуркестондан бир донишманд олим келиб унинг саволларига жавоб бериш истагини билдиради. Асар иккаласининг ўртасидаги савол-жавобдан иборат бўлиб, улар оламни яралиши, инсонни яратилиш ҳикмати ва ислом тарихи ҳамда унинг моҳияти каби саволлардан иборат бўлган. Асар халқ орасида кенг тарқалган бўлиб, оддий халқ томонидан севиб ўқилган. Муҳаммадшоҳ ибн Мулло Нурмуҳаммад ибн Мавлоно Ҳамза ибн Ҳожи Темур (в. 127б). А.Навоий каталогда (I, 144) мазкур асар “Сад савол малика”деб номланган. Кат. И. Р. да (II, 728-729) мазкур асарнинг муаллифи Мулла Мир Исо ибн Абулқсим, номи эса “Малика ва донишманд”деб келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 125б).

Асар боши (в. 125б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد و آله و اصحابه اجمعين امّا بدان بدرستكه این نسخه است که یعنی هرچند…

Асар сўнги (в. 144б) :

… نفس تو مشتاق بود بايدكه دايم در مجاهدت باشى ودايم اومر اخرت باشى ومرك را سيار ياد كن  

Библиография :  Кина 1099-1101 ; А.Навоий I, 144.

Настаълиқ. 20 варақ. (в. 125б-144б) ; 145а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб фсиллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. варақ ўлчами : 265´150 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли. Таякиси матодан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  олд муқоваси йўқ, муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …