ДОКТОР АЛИ ЖУМЪА, Ал-Азҳарнинг нуфузли уламолар кенгаши аъзоси (Миср)
Аллоҳга шукурлар бўлсинки, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаги биродарларимизни мана шу бебаҳо асарнинг ўттизинчи порасини ўзбек тилига таржима қилиш бахтига муяссар қилибди. Аллоҳ таолодан уларни ана шундай шарафли ишлардан кўпига муваффақ айлашини ва қиёмат куни бу ишни уларнинг эзгу амаллари қаторига қўйишини сўраб қоламиз.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абу Мансур Мотуридийнинг “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-жузи ўзбек тилига таржима қилинди.