Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд давлат ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди.
Тадбирда мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
– Улуғ аждодларимиз, буюк мутафаккир ва алломаларимиз нафақат ислом дини ривожига, балки жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Уларнинг илмий-маънавий мероси ҳозирги кунда ҳам юксак қадрланади, – деди тадбирда сўзга чиққан Марказ илмий ходими Б.Амонов.
Тадбирда тўпланганларга Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, техника ва технологиялар шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ёшларнинг ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларидан оқилона фойдаланиши, турли ахборот хуружларидан огоҳ ва хушёр бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.