Home / ЯНГИЛИКЛАР / Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин Куйи Орифоний мақбарасини Амир Темур қурдирганми?

Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин Куйи Орифоний мақбарасини Амир Темур қурдирганми?

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти ҳамкорлигида “Шайх Зайниддин Куйи Орифоний шахсияти: тарихий фактлар ва ривоятлар таҳлили” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда юртимиз илмий доиралари вакиллари, Марказ ходимлари ва диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчиларидан иборат 80 га яқин иштирокчилар қатнашмоқда.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ўқитувчиси Ўктамбек Султонов Шайх Зайниддин Куйи Орифоний насаби, маънавий мероси юзасидан олиб борган илмий тадқиқот натижалари билан ўртоқлашмоқда.

Батафсил кейинроқ маълумот берилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …