Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказнинг халқаро стипендия совриндорлари ва илмий ходимлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази …
БатафсилMonthly Archives: Iyun 2022
الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)
№ inv. MR 74/XI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. …
БатафсилМАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – САМАРҚАНД ЖАДИДЛАРИНИНГ ЙИРИК НАМОЯНДАСИ
Жадидлик ҳаракатини чуқур ўрганиш, ўша даврда ижод қилган ва фаолият юритган зиёлилар, тараққийпарварларнинг эзгу мақсадларини кенг тарғиб қилиш давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Парламентга йўллаган мурожаатномасида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтди: “Умуман, биз жадидлик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу …
БатафсилДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. 🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида: 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – таълим муассасаси …
БатафсилОКСФОРД ТАДҚИҚОТЧИСИ МАРКАЗДА БЎЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Буюк Британиядаги Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази докторанти Бенжамин Шаркей келди. Тадқиқотчи “Марказий Осиё минтақасининг Ўрта асрлардаги тарихи” мавзуси доирасида докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётган бўлиб, Ўзбекистонга ташрифидан мақсад тадқиқот объектларини ўрганиш, мавжуд маданий мерос ёдгорликларини кўздан кечириш ҳамда тарихий манбаларни тадқиқ этишдан иборат. Меҳмон …
БатафсилҚОҲИРА АНЖУМАНИ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ИСЛОМ УЛАМОЛАРИ ЭЪТИРОФИДА
Миср кўҳна диёр, буюк тарих ва ғоялар орасидаги курашларга шоҳид энг қадимий ибрат саҳнасидир. Ушбу замин ҳақида Қуръони каримда ҳам беш оятда ишора келган. Илм ва ҳикмат гулшани бўлган бу юртда минг йилдан зиёд тарихга эга Азҳари шариф дорулфунуни мусулмон дунёсига йирик уламоларни етиштириб бериши билан маълуму машҳур. Айни дамда …
БатафсилАЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДА АРАБЧА ОРТТИРМА СИФАТ ДАРАЖАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Инсон қалбининг қувончи қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз …
Батафсилالهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)
№ inv. MR 117 Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.). Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича …
БатафсилИБРОҲИМ САФФОР БУХОРИЙНИНГ “ТАЛХИСУЛ АДИЛЛА” АСАРИ//АДАШГАН ТОИФАЛАРГА РАДДИЯЛАР!
TAS-IX да
БатафсилМАРКАЗ СТИПЕНДИАТЛАРИ ИЛМИЙ ИШЛАРИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган совриндорлари олиб бораётган илмий-тадқиқотларининг дастлабки натижалари тақдимотини ўтказишди. Тақдимот аввалида стипендия дастури ғолиблари Марказда илмий изланишлар олиб бориш учун яратилган шароит ҳамда раҳбарият ва илмий ходимлар томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар учун миннатдорлик билдиришди. Шунингдек улар …
Батафсил