Ислом дини эътиқод ва маънавият масалалари чамбарчас боғланиб кетган дин бўлиб, унда маънавият имоннинг таркибий қисми саналади. Шунинг учун ҳам имон-эътиқод масаласи тўғридан-тўғри маънавий ҳаёт масалалари билан айрилмаган тарзда олиб қаралади. Ислом дини маънавиятнинг айни замонда маданиятнинг ҳам муҳим ва мукаммал бир қатлами ҳисобланади. У ўзининг улуғвор маънавий-руҳий мероси орқали …
БатафсилMonthly Archives: Yanvar 2021
МУЖТАҲИД ИМОМЛАР ДАВРИ
VIII аср охирида аббосийлар ҳокимият тепасига келиши билан илмий-маданий ҳаётда бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Ислом маданияти, илм-фани ривожининг энг юқори чўққиси аббосийлар даврига тўғри келади. Давлат тузуми ва идорасими, урф-одатлар ва турмуш тарзими, маданият ёки меъморчилик бўладими, барча соҳаларда халифаликнинг шарқий вилоятлари, Эрон ва Мовароуннаҳрдан кўпроқ ибрат олинганлигини ва …
БатафсилПайғамбаримиз мақтаган соҳа
“Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади…” Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим! Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноби Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин! Бахтли, саодатли яшаш, чинакам маъмур ҳаёт кечириш – ҳар бир инсон орзуси. Дунёда бахту саодатни, маъмурчилик …
БатафсилРасули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да: ТАОМДАГИ БАРАКА
Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга берилган кароматлар соҳиби бўлганлар. Имом Бухорий ўзининг шоҳ асарида ана шу кароматлар туфайли юз берган ақл бовар қилмас воқеаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. «Саҳиҳул Бухорий»да ҳикоя қилинган ана шундай мўъжизаларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола қилинмоқда (жилд ва ҳадис рақамлари келтирилмоқда). ТАОМДАГИ БАРАКА (I) 602. …
Батафсилالعوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)
№ inv. MR 150/IV Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …
БатафсилВатан – саждагоҳ каби муқаддасдир
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими томонидан Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда университетнинг мактабгача таълим, педагогика ва санъатшунослик …
БатафсилЎзбекистон ёшлар етакчиси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди
Айни кунларда Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бугун, 14 январь куни Самарқанд ёшлари етакчиси Хусан Тўхтаев ва Пайариқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамроҳлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлиб, ҳар икки илмий муассаса фаолияти билан танишдилар. …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз», дедилар». Термизий ривоят қилган.
БатафсилВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ
Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги ва фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишларида, шубҳасиз юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган ва тинчлиги, осойишталикни таъминловчи Ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир. 1992 йил 14 январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди. Шу муносабат билан юртимизда 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” – деб эълон …
БатафсилВАТАН ҲИМОЯСИ – ШАРАФЛИ БУРЧ
Инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга эга бўлади. Зеро, тинчлик – бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Бу ҳақда Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади: “Имон келтирган ва имонларига зулм (ширк)ни аралаштирмаганлар-айнан ўшаларга хавфсизлик (бордир) ва улар ҳидоят (тўғри йўл) топган зотлардир”. (Анъом сураси 82-оят). Иброҳим халилуллоҳ (а.с.) …
Батафсил