TAS-IX да
БатафсилYearly Archives: 2021
Буюк юрт алломалари: МУҲАММАД УСТРУШАНИЙ
БатафсилАбу Ҳафс Кабир Бухорийнинг 1255 йиллигини халқаро миқёсда нишонлайлик
Мустақиллик йилларида шўро даврида бир муддат унутган кўплаб улуғ аждодларимизни яқиндан танидик. Мамлакатимизда Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг таваллуд тўйлари халқаро миқёсда нишонланди. Аммо ҳали ҳаёти ва ижоди ўрганилмаган, халққа тўла етказилмаган буюк алломаларимиз ‒ яна қанча! Шулардан бири …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ БУЮК ОЛИМ БЎЛИБ ЕТИШИШИДА ОТА-ОНАСИНИНГ ЎРНИ ВА ХИЗМАТЛАРИ
Ислом динида фарзанд тарбияси ибодат даражасидаги амаллар қаторига киради. Шу сабабли донишманд ота-боболаримиз, оқила оналаримиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келган. Тарихга назар ташласак, бунга жуда кўп мисолларни кўрамиз. Жумладан, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг улкан хизматлари, узоқ йиллик машаққатлари мужассамдир. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил ибн …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг нуфузли университети бири билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркиядаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири – Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Иброҳим Айдинли 18 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмон дастлаб Марказ музейи, унда сақланаётган экспонатлар ва нодир қўлёзмалар билан танишди. Ташриф доирасида Имом Бухорий халқаро …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.
БатафсилКамсуқумлик ва камтарликнинг дурдона ибратлари
Аҳли ислом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши билади ва у зотнинг барча фазилатлари билан атрофлича танишдир. Олижаноблик, бағрикенглик, кечиримлилик, қаноатлилик, сахийлик, раҳмдиллик, ўзгаларнинг ғами билан яшаш, оқиллик, донолик, одиллик… Мухтасар айтганда, инсонда ниманики фазилат аташ мумкин бўлса, уларнинг барчаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хосдир. Аллоҳ элчиларининг муҳри бўлган Набий …
Батафсилاول علم (Аввали илм)
№ inv. MR 63/II Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 47б). Асар …
БатафсилАЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ТАКВИН СИФАТИ//АЛОУДДИН НЕМАТОВ
TAS-IX да
Батафсил“КИТОБУТ ТАВҲИД” – АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚАРШИ ТУРИШДА МУСТАҲКАМ ҚАЛЪА(2-қисм)
Имом Мотуридий Аллоҳга макон исбот қиладиганларга раддия бериб бундай дейди: “Аҳли ислом Аллоҳга макон исбот қилиш қилмаслик борасида ихтилоф қилди. Баъзилар: “Аллоҳ Аршнинг устида қарор топган”, деб даъво қилди. Уларнинг наздида Арш фаришталар кўтариб турадиган тахт ҳисобланади. Улар ўз сўзларига “Раҳмон Арш устига истиво қилди” (Тоҳа сураси, 5-оят), оятини ва …
Батафсил