Home / 2019 (page 91)

Yearly Archives: 2019

I Халқаро “Зиёрат-туризми” форуми қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, осори-атиқалари, тарихий бино ва иншоотлари, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари билан яқиндан танишиш асносида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Пайариқ туманида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлишди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, ҳадис илмининг султони ҳаққига Қуръон тиловат қилишди.

Батафсил

Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тарғибот тадбирлари ҳамда марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимотини ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ)

Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ “Силсилаи Нақшбандия” (“Олтин силсила”)нинг тўртинчисидир. 80-ҳижрий йилда (милодий 699) ва ёки 83-йилида (милодий 702) да Мадинада дунёга келди. Отаси 12 имомнинг бешинчиси Имом Муҳаммад Боқир, онаси ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг набираси Қосим бин Муҳаммаднинг қизи Умму Фарводир. Яъни Имом Жаъфар Содиқ ота тарафидан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, она тарафидан ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ Асҳоби Киромни кўриш шарафига …

Батафсил

شرح نصاب الصبيان (Шарҳу нисоб ас-сибён)

№ inv. MR 59/I Муаллифи: Муҳаммад ибн Фасиҳиддин Даштбоязий. Луғат. Асар ашҳур олим, филолог Абу Наср Масъуд ибн Абу Бакр ибн Ҳусайн ибн Жаъфар Фарахий (640/1242 й.) нинг “Нисоб ал-Сибён” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб-форс тилидаги сўзлардан иборат бўлиб, ҳажман кенг шарҳлардан бири ҳисобланади. Асар Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Эрон …

Батафсил

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форумининг асосий тадбирлари бошланди

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. …

Батафсил

I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади

2018 йилнинг 21 февралидан юртимизда I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади. У 23 февралга қадар давом этади. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, уни ислом дунёсидаги зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Дин …

Батафсил

Шамсулаимма Ҳалвоний

Шамсулаимма Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Ҳалвоний Бухорий йирик фақиҳ, мужтаҳид ва муҳаддис бўлган. Бухорода туғилиб, Кешда вафот этган. Сўнг жасади Бухорога олиб келиниб, Калабоз қабристонига дафн этилган. Аллома фақиҳлар орасида биринчи бўлиб “Шамсулаимма” (Имомлар қуёши) номини олган. Отаси ҳалвопазлик билан шуғулланганлиги учун унга “Ҳалвоний” нисбаси қўшиб айтилган. …

Батафсил