Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 8)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Хоразм фиқҳшунослигини ҳар қанча ўрганса арзийди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Хоразм ҳанафий мазҳаби намояндалари ва уларнинг қарашлари” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар қатнашган анжуманда Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндори, айни кунларда Марказда илмий амалиёт ўтаётган Уланбек Қалмурза ўғли мавзу юзасидан маъруза қилди. …

Батафсил

Тадқиқотини кутаётган қўлёзмалар бисёр

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Семинарда Collège de France ҳузуридаги Туркия, Усмонийлар, Болқон ва …

Батафсил

Қўлёзмалар – илм манбаи ва билим булоғи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Жазоирда тадқиқ этиш долзарб бўлган кўп минг нусхали қўлёзма намуналари мавжуд бўлиб, улар орасида Мовароуннаҳр муҳаддислари қаламига мансуб бўлганлари ҳам …

Батафсил

Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига БАА Шаржа Амирлиги Мерос институти Археология бошқармаси Бош директори Исо Юсуф ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва Музей фаолияти билан таништирди. Исо Юсуф Шаржа Мерос институти раҳбари Шайх доктор Султон ибн Муҳаммад Қосимийнинг қизғин саломи ва эзгу тилакларини етказиб, самимий қабул …

Батафсил

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг давом этди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан таълим, фан ва маданият муассасалари олим ва тадқиқотчилари, Марказ илмий ходимлари ва Франция, Туркия ҳамда Қирғизистондан келган олимлар иштирокида …

Батафсил

Қўлёзмалар тадқиқи соҳасига оид халқаро семинар бошланди

Бугун, 1 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида семинар-тренинг иш бошлади. Унда Марказ ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Бухоро …

Батафсил

Доғистон уламолари ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Доғистон Республикаси муфтияти вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва музей фаолияти ҳамда кутубхона иши билан таништирди. Ташриф давомида меҳмонларга муассасанинг илмий ютуқлари ва бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқот ишлари хусусида маълумот берилди. Доғистон муфтийсининг Марказий Осиёдаги ваколатли …

Батафсил

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигидаги “Марказий Осиё – Ислом цивилизацияси ўчоғи” номли илмий лойиҳага старт берилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Марказий Осиё халқлари тарихи, маданияти, ёзма манбалар, ёдгорликлар ва илмий меросига оид мавзулар юзасидан Ўрта асрларда жаҳон тамаддуни ривожига …

Батафсил

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ва бошқа масъул ходимлар кутиб олди. Ташриф давомида делегация аъзоларига Марказнинг ташкил этилиши тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги илмий …

Батафсил

Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Бугун, 26 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Юта штати Сенати делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи ташриф буюрди. Олимлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан таништирди. Делегация аъзоларида муҳаддислар …

Батафсил