Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 8)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий асари Жазоирда тақдимот қилинди

Хабар қилинганидек, ҳафта мобайнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жазоир Халқ Демократик Республикасида сафарда бўлиб турибди. Мамлакатимиз вакиллари Жазоирнинг Лагуат шаҳрида Имом Бухорийнинг Марказ томонидан илк бор ўзбек тилида нашр этилган «Ат-Тариху-с-сағир» асари тақдимотини қилишди. Тақдимотда йигирмага яқин давлат вакиллари иштирок этди. Марказ илмий ходимлари йиғилганларга давлатимиз раҳбари бошчилигида …

Батафсил

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Жазоирдаги Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот маркази раҳбари Др.Аҳмад Сағир таклифига биноан Жазоир Халқ Демократик Республикасида илмий сафарда бўлиб турибди. Марказ илмий ходимлари Жазоир маданият, фан ва таълим вазирлиги ҳамда Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот …

Батафсил

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси истиқболдаги имкониятлар кўламини кенгайтиради

Бугун, 15 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Туркия Қўлёзма асарлар Бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди. Истанбулда жойлашган Бошқарма ёзма ва босма асарларни тўплаш, сақлаш, уларни илмий ҳамда маданий соҳаларга татбиқ этиш билан шуғулланадиган давлат муассасаси бўлиб, қўлёзмаларга ихтисослашган кутубхона сифатида фаолият юритади. Анқара, …

Батафсил

Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлиги жамғармаси раҳбарининг ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 5 март куни АҚШнинг Цивилизациялар алмашуви ва ҳамкорлиги жамғармаси (CECF) асосчиси ва раҳбари доктор Муҳаммад Башор Арафот меҳмон бўлди. Олим билан учрашувда директор ўринбосари О.Муҳаммадиев юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар ва уларнинг самараси ўлароқ ташкил этилган янги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳақида сўз юритиб, меҳмонни Марказ …

Батафсил

МАРКАЗ КИТОБЛАРИ ОЛМОНИЯДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Германиядаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамда Қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази илмий тадқиқотчилари ва талабалари учун Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Тақдимот чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, айни пайтда Германияда амалиёт ўтаётган Барот Амонов Марказ фаолияти, илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган изланишлар, таржима қилинаётган китобларнинг аҳамияти ҳақида …

Батафсил

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – БИРДАМЛИК ОМИЛИ!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, Россия Федерацияси Татаристон Республикасидаги Булғор ислом академияси магистранти Баёзхон Маҳмудов мазкур академияда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – бирдамлик омили” мавзусида ўтказилган конференцияда иштирок этди. У ўзи таҳсил олаётган академия, шунингдек, Россия ислом институти ва Қозон Федерал университетининг илоҳиёт факультетлари магистрлари ҳамда аспирантлари учун …

Батафсил

МАНФААТЛИ СУҲБАТ БЎЛДИ

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Германияда амалиёт ўтаётган илмий ходими Барот Амонов Гамбург университети ҳузуридаги қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази директори, профессор Конрад Хиршлер билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида марказлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки илмий муассаса эксперт ва ходимлари иштирокида қўшма илмий ва технологик тадқиқотлар …

Батафсил

Муштарак мақсадлар йўлида

26 январь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Лейпцигдаги Саксон Фанлар академияси олими, филология фанлари доктори Стефани Бринкманн билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.  Дастлаб Марказ директори Шовосил Зиёдов фаолиятнинг мақсад ва вазифалари, қўлёзма ва илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.  Др. С.Бринкманн 2018-2035 йилларга мўлжалланган “Bibliotheca Arabica” …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан АҚШ Тинчлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси томонидан асос солинган институт зўравонлик ва тўқнашувларга қарши ҳамда глобал хавфсизлик учун иш олиб борадиган мустақил ташкилот бўлиб, фаолият мақсади келажакдаги зиддиятли ҳолат ва инқирозларнинг олдини олиш, ҳукуматлар ва фуқаролик …

Батафсил

ҲУСАЙН ХОРАЗМИЙНИНГ ТАРИҚАТ ОЛДИДАГИ ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари,  олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШдаги Ҳофстра университети доценти Элёр Каримов “Маълум ва номаълум “Кубровия” (Ҳусайн Хоразмийнинг Самарқанд …

Батафсил