Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 57)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

دعاى عهدنامه (Дуойи аҳднома)

Муаллиф: номаълум Дуо. Рисолада Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари ҳамда жаннат, дўзах, ўлим, тарози ва сиротни ҳақ эканлиги зикр қилиниб, Расули акрам саллоллаҳу алайҳи васалламга саловат айтиб, дуо қилиш ҳақида маълумот келтирилган. Нусха тўлиқ.

Батафсил

دلائل الخيرات (Далоил ал-хайрот)

Муаллиф: Шайх абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймонибн Абу Бакр ал-Жузулий ал-Самлолий аш-Шариф ал-Ҳусайний (793-80). Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Шунингдек, асарда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари, Рамазон ойи, Қурбон ҳайити, жума намози, никоҳ хутбалари ва намоз ниятлари келтирилган. …

Батафсил

مجمعة الاحكام (Мажмуат ал-аҳком)

Муаллиф: Муҳаммад Аваз ибн Мавлоно Садриддин Қорақосий (Қорақоший) (в. 285б). Астрономия. Асар шеърий назмий услубда ёзилган бўлиб, ўн тўрт бобдан ташкил топган.   инсонларнинг яхши-ёмон кунлари, қайси ой, йил, ҳафта, кунларда хурсандчилик ёки хафа бўлиши, самовий юлдузларни уларнинг мувафаққиятлари ҳақида маълумот берилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар тили: Туркий. Асар боши (в. …

Батафсил

سال نامه (Солнома)

Муаллиф: Хожа муҳаммад Али Ҳаким ибн Абулқосим Хожа Ҳаким Термизий  (в. 58а). (ваф. 255/869 й.) Астрономия. Асарни муаллиф йигирма йил ўз кузатув натижаларидан келиб чиқиб, ёзишга аҳд қилган. Унда Наврўз байрамини қайси кунларда келса, шу йил ҳосилдорлик, тўкинчилик бўлиши, ҳар хил юқумли касалликлар бўлмаслиги ва камроқ ўлим бўлиш ҳақида маълумотлар …

Батафсил

ادوية يوسفى (Адвият Юсуфий)

Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ҳирави (XV-XVI аср). Тиббиёт. Ҳиндистонда Мирзо Бобур ва Ҳумоюн Мирзо ҳукмронлик даври (1526-1530 й.) да табиблик лавозимида ишлаган. Асар назм ва шеърий усулида ёзилган бўлиб, асар тибиббиёт илмига бағишланган. Унда ҳар бир ўсимликдан тайёрланган дорини қайси касалликка даво бўлиши, касалликларни турлари ва муолажа усулларини келтирган. …

Батафсил

قوايد سعديه (Қоваиду-с-саъдия)

Муаллиф  номаълум. Тиббиёт. Асар тиббиёт илмига бағишланган. Унда Эркаклар ва аёллар манфаъати, аъзоларнинг яралиши ҳикматининг баёни, бола ва одамнинг соғлигини ҳимоя қилиш  каби бир неча бобларига бўлинган. Асарда димоғ, кўз, овоз, қорин, бел ва қўлларни сағлом бўлиши ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган. Нусха тўлиқ.

Батафсил

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, унда тўртинчи халифа Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, …

Батафсил

قصص الأنبيا و چهار يار (Тарих ал-анбиё ва Чаҳор ёр)

Муъаллифи: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.) Достон. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Одам алайҳиссалом қиссаси билан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар, шунингдек, пайғамбар а.с. ва тўрт саҳоба …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид. қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Асар тили: Форс. 

Батафсил