Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 26)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تهذيب المنطق والكلام Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом

№ inv. MR 144/V Муаллиф. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ.  …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя

№ inv. MR 105/VI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра

№ inv. MR 217/VIII Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 72а). Асар боши (в. 72а) …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج Чиҳл байт дар баёни махориж (в. 54б) (= Қавоиди Қуръон, Қавоиди маҳорижи ҳуруф)

№ inv. MR 210/IV Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 15б). Асар боши (в. 15б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار …

Батафсил

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية [= الحاشية الخانقاهية] Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя

№  inv. MR 79/I Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас.   …

Батафсил

شرح عقائد النسفى Шарҳ ақоид ал-Насафий(Шарҳ ал-мухтасар ал-мусамма би-л-ақоид ли-Нажмиддин ал-Насафий)

№  inv. MR 121/I Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур …

Батафсил

شرح الفقه الأكبر Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар (140а)

inv. MR 109/V Муаллиф. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.). Ақоид. Асар Абу Ҳанифанинг “Фиқҳ ал-акбар” асарига шарҳ бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 32б). Асар боши (в. 32б( :   الحمد الله الذي هدانا الى طريق …

Батафсил

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)(Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 98/1 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ.Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 125/II Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб,  мантиқ илмига оид  турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 74/XI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. …

Батафсил