Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 42)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 79/I Муаллиф: Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Батафсил

زبدة الافكار (Зубдат ал-афкор)

№ inv. MR 214 Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Ақоид. Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту аъла …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 61 Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 108/VII Муаллиф: Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 114а). Асар боши (в. 114а) : الحمد لجامع المتون والصلوة لقاطع الفنون قال النبي عليه السلام …

Батафсил

ديوان حكمت (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 142/IV Муаллиф: Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 11/IV Муаллиф: Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 87б). Асар …

Батафсил

قصه شاهزاده بهرام وكلندام (Қиссаи шаҳзода Баҳром ва Гуландом)

№ inv. MR 142/II Муаллиф: Собир Сайқалий (в. 37б), Собир Сайқалий (1730-1798) Шеърият. Асар Собир Сайқалий ижоди ўзбек мумтоз шеъриятида машҳур бўлиб, ушбу достон ҳам халқ орасида кенг тарқалган қиссалардандир. Рум шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга ошиқ бўлиши ва уларнинг саргузаштлари асарнинг асосий сюжетини ташкил этади. Асарда мардлик, ватанпарварлик, садоқат, мақсадга …

Батафсил

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

№ inv. MR 187 Муаллиф: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш …

Батафсил

مقتل نامه (Мақталнома)

№ inv. MR 216/I Муаллиф: Қул Сулаймон (XII-XIII аср). Қисса. Асар “Қиссаи имом Ҳусайн”, “Мақтали Ҳусайн” ва “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн қиссаси” номлари билан ҳам аталган. Асар қиёмат ҳақида муъмин бандаларнинг ҳоли, Жаъфари Содиқнинг ҳаж қилганларида ҳожилар билан сўзлашганлари, ҳожилар орасидан бирининг Карбало воқеасини назмий усул билан ҳикоя қилиши …

Батафсил

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 48 Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг, саҳоба, яқин дўстлари томонидан айтилган марсиялари қасида ҳолига келиб, халқ орасида …

Батафсил