№ inv. MR 29 Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …
Батафсилالعقائد العضدية Ал-Ақоид ал-Азудийя
№ inv. MR 144/II Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.). Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 16б) Асар боши (в. 16б) : الحمد الجامع المتوحد الصلاة لصانع الفنون قال النبى عليه …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий
№ inv. MR 65 Муаллиф. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95). Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган. Нусха …
Батафсилشرح مطالب المصلى (شرح فقه كيدانى) Шарҳ Матолиб ал-мусолли (= Шарҳ Фиқҳ Кайдоний)
№ inv. MR 192/I Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … آنرا نوعان محرم و مكروه دو …
Батафсилالهداية فى شرح البداية Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя
№ inv. MR 122 Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.). Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми …
Батафсилالنقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)
№ inv. MR 6/II Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …
Батафсилالحكمة الخاقانية Ҳикмат ал-Хоқонийя
№ inv. MR 111/II Муаллиф номаълум. Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, муаллиф “Ҳикмат ал-айн”, “Шарҳи ҳикмат ал-айн” ва Саййид Шариф Журжонийнинг ҳошиялари асосида ёзилган шарҳ. Асар уша даврнинг ҳукмдори Ҳоқон Саййид Субҳонқули Муҳаммад Баҳодирхон (1091/1680-1114/1702 й.) ҳомийлигида ёзилганлиги учун китобнинг номланишида унга нисбат берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в.177б) …
Батафсилتهذيب المنطق والكلام Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом
№ inv. MR 144/V Муаллиф. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ. …
Батафсилالرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя
№ inv. MR 105/VI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат …
Батафсилچند بيت [نظم] بر قواعد قرا Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра
№ inv. MR 217/VIII Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 72а). Асар боши (в. 72а) …
Батафсил