Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 440/V

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 53б).

Асар боши (в. 53б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد ختام انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 63а) :

… نحو رمين و دعون و يرمين ذيد عون و ارمين و ادعون وكذا رميت و دعوت الى رمينا و دعونا

Библиография : Ahlwardt VI, № 6876 ; GAL I, 283 ; SB I, 498 ; Стори III/1, p. 172 ; СВР I, № 412 ; Халидов 7850-7891 ; Нукус № 103-104 ;Туркестон, № 103-106.

Колофон (в. 63а) :

تمت تمت تمت تمام شد سلطان علام شد و الله  اعلم بالصواب تمت تمت دل خست بود قلم شكستة  اين ست خط شكسة ست سنة ١٢٩٤

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 53б-63а) ; 63б буш варақ ; 64а-65а варақларда 12 мучал йили ҳақида маълумот келтирилган ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган. Асарнинг матн қисми муқовадан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …