Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 37)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

حكمة العين (Ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 1/II Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ. Асар метафизика ва физика илмига оид бўлиб, муаллиф яна қўшимча маълумот ва далиллар билан тўлдирган. Рисола ўрта асрларда Шарқда мантиқ илмида жуда машҳур бўлиб, унга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 66 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Батафсил

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 120 Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга кўчиб ўтган …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 25 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб …

Батафсил

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 60/I Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми …

Батафсил

شرح الوقاية (Шарҳ ал-виқоя)

شرح الوقاية (شرح الوقاية  فى مسائل الهداية) Шарҳ ал-виқоя, (= Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя) № inv. MR 53 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар …

Батафсил

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 7 Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.). Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 223 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар …

Батафсил

مجموع خافي(Мажмуъа Хофий)

№ inv.   MR 147/V Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асар намоз ва покликка оид турли масалалар келтирилган бўлиб, улар оят, ҳадислар, масалалар ва ривоятлар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 48б). Асар боши (в. 48б) : مسئلة مسلمانى نماز ميكندارد وشك افتادش كه از من آبي آن نمازرا … …

Батафсил

مجموعة المسئلة(Мажмуъа ал-масъала)

№ inv. MR192/II Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда намозга оид масалаллар ва жиноятга оид ҳадлар форс тилида ёритилган. Келтирилган фиқҳий масалалар савол-жавоб тарзида бўлиб, шаръий масалаларнинг жавоблари “Ҳидоя”, “Шамсу ал-аимма”, “Ал-жомиъ ас-сағир”, “Таъдилу ал-аркон”, “Фатавои хулоса” ва “Солату Масъудий” каби фиқҳий асарлардан иқтибослар ҳамда фақиҳларнинг сўзлари билан асосланган. Шунингдек, ислом …

Батафсил