Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قيامت نامه (Қиёматнома)

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 195/II

Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож Нодир Меърож.

Ахлоқ. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, марсиялардан ташкил топган. Қиссада Муҳаммад пайғамбарнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси баён этилган. Одатда қиёматномалар турли хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустаҳзод ва қиёматнома, вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Қиёматноманинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 68б).

Асар боши (в. 68 б) :

قيا مت كيلدى نا كه خاطريمغه        بو نسخه نظم كيلتورسم تليمغه …

Асар сўнги (в. 78б) :

… عاشق قايم يخشى يوله توش كور حقيندا عشق بلان قيتب تاشكور …

БиблиографияKat.I.R I, № 764-766 ; А.Навоий, № 173.

Настаълиқ. 11 варақ. (в. 68б-78б) ; икки устун шаклда ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …