Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 202)

ЯНГИЛИКЛАР

Имом Мотуридий илмий меросига оид халқаро конференция

2018 йил 25 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва Туризм Вазирлиги ҳузуридаги Туркий халқлар парламенти уюшмаси томонидан “Имом Мотуридийнинг ҳидоятга чорловчи меросини ўрганиш” мавзусида халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш. Умаров ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти …

Батафсил

Ўзбекистонда Умрага борувчи зиёратчилар сони бўйича квота бекор қилинди

Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Брифингда айтиб ўтилди.

Батафсил

Самарқанд вилоятида «Энг марифатли имом» аниқланди

2018 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01/А092-сонли буйруғига асосан Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида «Энг маърифатли имом» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги.

Батафсил

“Имом Бухорий номини эшитганда, бутун Малайзия халқи қувонади”

22 октябрь куни Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари элчи билан мулоқот ўтказдилар. Учрашувда муфтий ҳазратлари Хенди Ассанни элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, диний идора фаолияти, диний ибодатларни эмин-эркин ва тинчлик-осойишталикда адо этиб келинаётгани, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жуда катта …

Батафсил

Россия Президентининг давлат ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.  Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди.  Музокаралар натижасида 20 та ҳужжат имзоланди.   Давлат раҳбарлари норасмий учрашув ҳам ўтказди. Президент Владимир Путин Россияга жўнаб кетди. Уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб …

Батафсил

Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин музокараларни делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.  Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо шеригидир. Мамлакатларимиз ўртасида эркин савдо тартиби амал қилмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиз ўсган. Музокараларда …

Батафсил

“Зарафшон воҳаси Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарихида: янги илмий натижалар” мавзусида илмий конференция давом этмоқда

2018 йил 19-октябрь куни Самарқанд Давлат университетида “Зарафшон воҳаси Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарихида: янги илмий натижалар” мавзусидаги “Самарқанд ўқишлари” туркумидан I Республика илмий конференцияси давом этмоқда. Бу конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Отабек Муҳаммадиев “Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий – Мотуридийлик мактабининг йирик намояндаси” номли илмий …

Батафсил

Самарқанд шаҳри куни нишонланди

2018 йил 18 октиябр куни Самарқандда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Амир Темур ордени берилган кун муносабати билан вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ташкилот ва жамоат бирлашмаларидан вакиллар қатнашдилар.

Батафсил

ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Бугун Туркия парламенти раиси ўринбосари профессор, доктор Мустафо Шентоп бошчилигидаги Туркиянинг шаҳар ҳокимлари ҳамда нуфузли университетлари ректорларидан иборат меҳмонлар Самарқандга ташриф буюришди. Делегация аъзолари дастлаб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Уларни мажмуа раҳбари Д. Эрмаматов ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи О. …

Батафсил

Ислом олами уюшмасининг 43-сессияси бошланди

Бугун 18 октябрь, пайшанба куни Маккаи Мукаррамада Уюшма Олий кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзМИ Матбуот химати хабар бермоқда.  Анъанага мувофиқ, сессия Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Саудия Арабистони бош муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх анжуман иштирокчиларини қутлаб, Уюшманинг навбатдаги 43-сессияси ишига муваффақият тилади. …

Батафсил