Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 23)

ЯНГИЛИКЛАР

ҚАШҚАДАРЁДАГИ ТАДБИРЛАР ШАҲРИСАБЗГА КЎЧДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилди. Марказ тарғиботчилари Шаҳрисабз давлат педагогика институти ва Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида талаба-ёшлар билан ёт оқимлар, уларнинг мақсадлари, келиб чиқиш сабаблари, ахборот хуружларини четлаб ўтиш имкониятлари борасида мулоқот қилди. Тадбирларда жаҳолатга қарши чора …

Батафсил

ЁШЛАР МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ ЭТИЛМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ тарғиботчилари Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов ва А.Мамадалиев талабаларга сўнгги пайтларда авж олаётган маънавий таҳдидлар, интернет ва ижтимоий саҳифалардан фойдаланишнинг қоида ва одоблари, ёт оқимлар таъсиридан сақланиш чоралари хусусида …

Батафсил

ТАРҒИБОТЧИЛАР – ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Қашқадарё вилоятидаги тарғибот ишлари доирасида Қарши давлат университетида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этди. Маърузаларда диний бағрикенглик, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртга садоқат, фидокорлик, инсонпарварлик каби олий фазилатлар ҳаётий мисоллар асосида ифода этилди. Имом Бухорийнинг бой маънавий …

Батафсил

МАРКАЗ ОЛИМИ НУФУЗЛИ КОНГРЕССДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Меҳрожиддин Амонов Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан турк дунёсининг умумий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган II Халқаро турк конгрессида “Тасаввуфга оид туркча қўлёзмалар” мавзусидаги онлайн маъруза билан иштирок этди. Ислом фанлари сессиясида қилинган маърузада тадқиқотчи XV-XIX асрларда Зарафшон воҳасида кенг тарқалган …

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ илмий ходимлари Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов ва А.Мамадалиев институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, тьютор ва талабаларига бугунги глобаллашув шароитида ёшлар онгу тафаккурига …

Батафсил

ЮРТИМИЗНИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ САЛОҲИЯТИ МИСРДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Мисрнинг Daralmaref.com (“Дорул маориф”) ахборот сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев интервьюси асосида тайёрланган “Ўзбекистон 2025 йилда Самарқандда муҳташам Имом Бухорий мажмуаси очилишига ҳозирлик кўрмоқда” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Марказ ахборот хизматининг маълум қилишича, мақолада Хўжа Исмоил шаҳарчасида олиб борилаётган …

Батафсил

ОГОҲЛИК — БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Қашқадарё вилоятидаги тарғибот миссияси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг нефть ва газ факультетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир билан давом этди. Унда илмий ходимлар Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов талаба-ёшларни бугунги глобаллашув шароитида учраётган турли кўринишдаги ахборот хуружларидан огоҳ этиб, улардан сақланиш чоралари ҳақида …

Батафсил

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ – ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги Gaye Vaкfi жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида II Халқаро Сарахсий конференцияси ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан Отабек Муҳаммадиев “Имом Сарахсий бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган тадқиқотлар” ва Меҳрожиддин Амонов “Ўзбекистонда сақланаётган Имом Сарахсийнинг “Мабсут” асарига …

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус ислом билим юртларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини бошлади. 30 октябрь куни тарғиботчилар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талаба-ёшлари билан учрашувда йиғилганларни юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириб, буюк аждодларимизнинг бой …

Батафсил

ҲАР БИР ТАЛҚИН ИЛМИЙ АСОСГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мисрдаги Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида “Ҳадислар нотўғри талқин қилинишининг олдини олишда Ал-Азҳар уламолари ёндашуви” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, икки мамлакат олий таълим ва илмий муассасалари тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда Ал-Азҳар университети профессори др. Ҳасан Ал-Қасабий маъруза қилди. Олим “Набавий …

Батафсил