Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Эътиқод эркинлиги ва хавфсизлик кафолатига маърифий-ҳуқуқий ёндашув

Эътиқод эркинлиги ва хавфсизлик кафолатига маърифий-ҳуқуқий ёндашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида диний-мафкуравий таҳдидларни бартараф этиш, жамиятда барқарорлик ва маънавий соғлом муҳитни таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Унда бошқарманинг тегишли бўлимлари мутахассислари, вилоятдаги таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда мазкур йўналишда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этди.

Марказ илмий ходими У.Муҳаммадиев йиғилганларга замонавий мафкуравий таҳдидларнинг хусусиятлари, уларнинг ижтимоий тафаккурга таъсири, шунингдек, бундай ҳолатларга ислом таълимоти ва миллий қадриятлар асосида ёндашишнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

Суҳбат чоғида асл исломдан йироқ бузғунчи ғоялар, ёшларни радикал кучлар таъсирига тушириш механизмлари ва бундай ҳолатларнинг жамият хавфсизлигига таҳдиди юзасидан амалий таҳлиллар ўртага ташланди. Иштирокчилар хизмат фаолиятида дуч келаётган ҳолатлар, мураккаб масалалар ва уларни ҳал этишдаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тадбирда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Қонун ва Концепция фуқароларнинг эътиқод эркинлигини кафолатлаган ҳолда, бу ҳуқуқ орқали жамиятда низо ва хатар манбаи бўлиши мумкин бўлган оқимларга ҳуқуқий, маърифий ва институционал чекловлар қўяди. Бу эса давлатнинг нейтрал, лекин масъулиятли позициясини намоён этади.

Қайд этилганидек, радикал ғояларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, таълим тизими мутахассислари ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги марказий аҳамият касб этади. Бундай мулоқотлар уларнинг амалий фаолиятини мазмунан бойитиш, таҳлилий ёндашувни мустаҳкамлаш ва ҳудудий хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Туркий дунё ва Яссавий мероси адабиёт ва тасаввуф чорраҳасида

Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Туркология илмий-тадқиқот институтида Анқара Ҳожи Байрам Вали …