Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 162)

ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий – Самарқандда

Аввал хабар берилганидек, Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий раҳбарлигидаги делегация 26 ноябрдан буён юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Меҳмонлар ташриф доирасида мамлакатимизнинг диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган қатор таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан танишиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқда. Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий 28 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. …

Батафсил

Ўзбекистон – дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири – Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан …

Батафсил

НУР-МУБОРАК УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ ИМОМ БУХОРИЙДА МАЪРУЗА ЎҚИЙДИ

Қозоғистондаги “Нур-муборак”  Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндий жаноблари раҳбарлигидаги делегация 26 — 30 ноябрь кунлари юртимизга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати. Мазкур ташриф 2019 йилнинг “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”, дея эълон қилингани муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган кенг миқёсли маданий тадбирлар доирасида ташкил …

Батафсил

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги низоми тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарорида белгиланган вазифалар акс эттирилди. Низомга асосан Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини …

Батафсил

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонларидан таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ҳам бу борадаги ижобий саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида айтиб ўтиш мумкин. Шубҳасиз, Академиянинг ташкил этилиши – халқаро ҳамжамиятда, …

Батафсил

МИРЗО УЛУҒБЕК: САМАРҚАНДДАН ОКСФОРДГАЧА

Музейлар инсоният тараққиётининг турли босқичларини намоён қилувчи, ўтмишнинг ҳам шонли, ҳам суронли воқеа ва ҳодисаларига гувоҳ бўлган, тарихни ойнадек акс эттирувчи ибрат масканларидир. Бундай маънавият гўшаларига ташриф буюрган киши борки, мозий манзилларини сарҳадсиз сайр қилади, ўзи учун олам-олам маъно ва хулоса олади. Дунёнинг қайси чеккасидаги музейга борманг, Ўзбекистон тарихига оид …

Батафсил

“ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ”

Жорий йил 21 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали ва Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари …

Батафсил

Ҳадис илми мактабида сийрат тадбири

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таҳсил сифати ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг билим ва қобилиятини юзага чиқариш, илмини бойитиш каби мақсадларда фан ойликларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Шу муносабат билан ҳижрий 1441 йилнинг рабиъ ал-аввал ойи – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган куни муносабати …

Батафсил

Булғор ислом академиясида ўтказилган халқаро конференцияда ИБХИТМ вакиллари иштирок этди

Шу кунларда Татаристон Республикасининг (Россия Федерацияси) Булғор ислом академиясида “Илоҳиёт мактабларини қайта тиклаш ва ривожлантиришда исломий тадқиқотларнинг аҳамияти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуман Россия Фан ва олий таълим вазирлиги, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Татаристон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда йигирмадан зиёд давлатдан исломшунос олимлар, …

Батафсил

Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази асрлар давомида халқимизга хизмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади. – Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. …

Батафсил