Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 26)

ЯНГИЛИКЛАР

МАЪРУЗАЛАР ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг 2022 йил 6 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган 6-саммитида Ўзбекистон раҳбари долзарб муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг турли ёшдаги вакиллари билан биргаликда ечим излаш ташаббусини илгари сурган эди. Шунга биноан 11-13 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёшлар кенгашининг 6-йиғилиши, Ёш лидерлар форуми ва унинг доирасида “Авлодлар мулоқоти”нинг …

Батафсил

ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ ЎЗ ИШИНИ ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ДАВОМ ЭТТИРДИ

Тарғибот гуруҳи томонидан маънавий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Пахтачида ўтказилди. “Амиробод” ва “Бўстон” МФЙлари аҳли иштирокида ташкил этилган учрашувда кейинги пайтларда интернет орқали тарқатилаётган турли вайронкор ғоялар, жаҳон ахборот тармоғида манфур ниятларини амалга оширишга уринаётганлар кўпайиб бораётгани, жаҳолатга йўғрилган маълумотлар кенг тарқатилаётгани, бунинг натижасида илми етарли бўлмаган ёшлар улар домига тушиб қолаётгани, …

Батафсил

Тарғибот тадбирлари Нарпай туманида ташкил этилди

Тарғибот гуруҳининг Самарқанддаги маънавий-маърифий тадбирлари 11 октябрь куни Нарпай туманида давом этди. “Халқобод” МФЙда ўтказилган учрашувда ҳозирги глобаллашув шароитида онгни эгаллашга қаратилган хуружлардан ҳимоялаш учун ёшларда мустаҳкам маънавиятни шакллантириш, уларни ёт оқимлар таъсиридан асраш, фарзандларимизда миллий-маънавий қадриятларимизга таянган мафкуравий иммунитет ва ахборот истеъмоли маданиятини таркиб топтиришга оид амалий чоралар кўрсатиб …

Батафсил

Иштихон ва Оқдарё туманларида огоҳликка даъват этилди

Самарқандда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этаётган тарғибот гуруҳи аъзолари 10 октябр куни вилоятнинг Иштихон ва Оқдарё туманлари маҳаллаларида иш олиб борди. Иштихондаги “Шайхларкент” МФЙда тарғиботчилар йиғилганларни мафкуравий соҳада турли халқларнинг турмуш тарзини ғаразли мақсадларда ёшлар онгига сингдириш, уларни тўғри йўлдан оғдириш каби тобора кучайиб бораётган носоғлом хатти-ҳаракатлардан огоҳ этди. Чунки бундай …

Батафсил

ТАРҒИБОТЧИЛАР – САМАРҚАНД ТУМАНИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд давлат университети вакилларидан таркиб топган тарғибот гуруҳи 9 октябрь куни Самарқанд туманида бўлди. “Андижоний” МФЙдаги учрашувда интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни доим устувор …

Батафсил

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ДАВОМ ЭТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд давлат университети вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари 6 октябрь куни Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада иш олиб борди. “Нисбат” МФЙда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда чегара билмас интернет орқали тарқатилаётган бузғунчи ғоялардан аҳолини, хусусан, ёшларни асраш учун уларда …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жумаев Жонибек Шодиевичнинг фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

“Ўзбекистон маънавий тараққиётида диний тафаккур эволюциясининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” мавзусида Жумаев Жонибек Шодиевичнинг “Ўзбекистон маънавий тараққиётида диний тафаккур эволюциясининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг …

Батафсил

МАЪНАВИЙ ИММУНИТЕТ МАЪРИФАТЛИ БЎЛИШНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ

Тарғибот гуруҳи аъзолари 5 октябрь куни Ургут туманидаги маънавий-маърифий тадбирларини давом эттирди. Маҳаллаларда “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган учрашувларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга ҳаётий эҳтиёж ва азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатларига аллома аждодларимиз илмий мероси нуқтаи назаридан алоҳида эътибор қаратилди. “Сўфиён” МФЙдаги учрашувда …

Батафсил

Туркиянинг яна бир етук олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиядаги Отатурк университети ректори Омер Чўмакли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Эрзурум шаҳрида жойлашган бу дорулфунун ўтган асрнинг 50-йилларида ташкил топган бўлиб, Туркиянинг нуфузли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади ва халқаро рейтинг бўйича энг яхши университетларнинг дастлабки 5 фоизи таркибига, мамлакатда эса етакчи олий таълим муассасалари 20лигига …

Батафсил

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВЛАР УРГУТ ТУМАНИГА КЎЧДИ

“Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида алоҳида олинган маҳаллаларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари 4 октябрь куни Ургут туманида давом этди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи маҳалла фаоллари билан бирга ижтимоий ҳимояга …

Батафсил