Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация Германиянинг нуфузли университетлари, исломшунослик соҳасига ихтисослашган илмий марказлар, музей ва маданий муассасаларда учрашувлар ўтказди.
БатафсилЎзбекистон ва Германия олимлари ўртасида илмий ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Шу кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг исломшунос, шарқшунос олимларидан иборат делегация Германияда расмий ташриф билан бўлиб туришибди.
БатафсилМирзиёев: «Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда»
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Президент ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Батафсил«Ҳилол» номли янги илмий-маърифий журнал нашрдан чиқади
Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди: «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси муассислигида «Ҳилол» илмий-маърифий, ижтимоий-адабий журнали нашр этила бошланди. Журнални нашр этиш ғояси атоқли олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга тегишли бўлиб, у киши бошлаган катта илмий-маърифий ишларнинг узвий давоми саналади. «Соф Ислом маърифатини кенг ёйиш» …
БатафсилЭнди ўзбекистонлик исломшунос тадқиқотчи ва олимлар Германияда малака оширади
Ўзбекистон билан Германияни 5 минг километрлик масофа ажратиб турган бўлса-да, икки халқнинг тинч ва фаровон ҳаётга интилиши, тараққиётга хизмат қиладиган муштарак ғоялари, меҳнаткаш ва олижаноб инсонлари ҳар қанча олис масофаларни яқин қилишга, бир қарашда мураккабдек туюлган вазифаларни ҳал этишга қодир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил январь ойида Германияга амалга оширган …
БатафсилШавкат Мирзиёев Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди. Ушбу қадамжо X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Содот, яъни “Саййидлар …
БатафсилХалқаро ислом академиясида «ҳадиси шариф билимдони» интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2019 йил учинчи апрелда ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш, эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга ундовчи ҳадисларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, “Ҳадиси шариф билимдони” деб номланган интеллектуал мусобақа ўтказилди. Ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, ҳадислардаги …
БатафсилМуқаддас қадамжолар, тарихимизни илмий асосда ўрганиш вазифаси қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Термиз яқинидаги Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, мажмуада маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун қулай шароит яратиш, уни янада обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
БатафсилДиний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида имом хатиб ва имом ноибларининг “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида малакасини ошириш ўқувлари биринчи босқичи жорий йилнинг 26 март-18 апрел кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ташкил этилди. Шу муносабат билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази малакали илмий ходимларидан …
Батафсил“Ҳаж ва Умра зиёратини самарали ташкил этиш” мавзусида брифинг
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 март кунида № 154-Ф Фармойиши қабул қилинди.
Батафсил