Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 15)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

МУЛОҚОТЛАР НУКУС ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

28 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғиботчилар гуруҳи Қорақалпоғистондаги Нукус тумани маҳаллаларида иш олиб борди.  “Тўктов”, “Бақаншақлы” “Қирантов” ва “Ақманғыт” маҳаллалари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда диннинг асл моҳияти, исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш чоралари хусусида суҳбат қурилди. Дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асосий мақсадлар …

Батафсил

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ ГАЛДАГИ ФАОЛИЯТ ҲУДУДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари 27 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида иш бошлади. Марказ делегациясини Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ражаббой Нуразизов қабул қилиб, ҳудудда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Мулоқотда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва диний саводхонлигини юксалтириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини …

Батафсил

МАРКАЗ РАҲБАРИ – НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА

Аввал хабар қилинганидек, 26 ноябрь куни Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форуми намояндалари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон муфтийлари, таниқли олимлар, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, …

Батафсил

ИЛМИЙ АНЖУМАНДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

Самарқандда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг синергетик муаммолари” мавзусида республика илмий-техник анжумани ўтказилди. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар, соҳа ходимлари иштирок этган анжуман ижтимоий барқарорликнинг синергетик муаммоларини муҳокама қилиш, таълим соҳасига фан ютуқларини кенг …

Батафсил

ХОРАЗМДАГИ ТАДБИРЛАР ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Урганч шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин Розий ўрта махсус ислом билим юртида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ ходимлари талабалар билан экстремизм ва терроризмнинг ҳозир энг хавфли ва оқибатларини башорат қилиб бўлмайдиган ҳодисалар эканидан …

Батафсил

ТАРҒИБОТЧИЛАРНИ ХИВА ШАҲРИ ВА ТУМАНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилояти маҳаллаларидаги тарғибот тадбирларини Хива шаҳри ва туманида давом эттирди. Шаҳардаги “Янги ҳаёт”, “Қиёт”, “Гулирайҳон”, “Мевастон” МФЙлар  фаоллари билан суҳбатда тинчлик қадри, бағрикенгликнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни, ислом динидаги эзгулик ва инсонийлик ғоялари, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг моҳияти ҳақида …

Батафсил

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗОРАСП ВА ХОНҚА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилояти маҳаллаларида олиб бораётган ташвиқот ишлари Ҳазорасп ва Хонқа туманларида ташкил этилган тадбирлар билан давом этди. Ҳазораспнинг “Оталиқ”, “Сулаймонқалъа”, “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” МФЙ вакиллари билан суҳбатда жаҳолат билан йўғрилган ахборот хуружлари, улардан кўзланган асосий мақсадлар ва ёшларни бу каби таҳдидлардан асраш борасида …

Батафсил

ГАЛДАГИ ТАДБИРЛАР ГУРЛАН ВА ЯНГИБОЗОРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилоятининг Янгибозор ва Гурлан туманлари маҳаллаларида тарғибот тадбирларини ўтказди. Янгибозор туманидаги “Халқобод”, “Очақалъа”, “Олтинкўл”, “Наврўз” МФЙ аҳли билан ташкил этилган учрашувларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсадлар, аллома аждодларимизнинг ибратмонанд ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, илм олиш ва ёйишнинг фазилати, диний …

Батафсил

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

Айни пайтда Термизда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва қатор бошқа вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Имом Бухорий, Имом Доримий ва Имом Термизий: Муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция иш олиб боряпти. Унда Туркия, Эрон, Бирлашган …

Батафсил

ХОРАЗМ МАҲАЛЛАЛАРИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ТАДБИРЛАР БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразмдаги тарғибот тадбирлари доирасида вилоят маҳаллаларида маънавий-маърифий учрашувларни бошлади. Тарғиботчилар Урганч тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан жонли мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни …

Батафсил