Home / МАҚОЛАЛАР (page 8)

МАҚОЛАЛАР

АБУ РАЙҲОН БEРУНИЙ АСАРЛАРИДА ЭЪТИҚОД МАСАЛАСИ

Буюк қомусий олим ва мутафаккир Абу Райҳон Беруний (970-1048) илк мусулмон уйғониш даврининг энг машҳур намояндасидир. Берунийнинг туғилиб ўсган даври айни Мовароуннаҳр ва Хоразмда ислом дини кенг тарқалиб, маҳаллий аҳоли янги илоҳий динни тўлиқ англаб етган пайтга тўғри келди. Аллома ўша давр Хоразмнинг марказ шаҳарларидан бири Кот шаҳрида ҳижрий 362 …

Батафсил

Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш мўминлик сифатидандир

Мўмин деб – Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, охират кунига, тақдирга, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканига ҳамда вафотидан сўнг қайта тирилишга имон келтирган кишига айтилади. Ҳақ таоло ўз каломида мўминларни бир қанча сифатлар билан васф қилиб, бундай инсонларнинг охиратдаги даражаси юқори ва гўзал бўлиши хабарини берган. Шундай экан, мўмин …

Батафсил

НАСАФ ФИҚҲ МАКТАБИ ВА БАЗДАВИЙ АЛЛОМАЛАР ФИҚҲИЙ МЕРОСИ (IX – XII АСРЛАР)

Ислом дини тарқалиши жараёнида турли дин ва маҳаллий урф-одатларга дуч келиши натижасида VIII – IX асрларда ислом ҳуқуқшунослиги – фиқҳ мактаблари юзага келди. Фиқҳ илми мусулмон ҳуқуқшунослиги ва шариат қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи соҳа бўлгани учун диний илмлар қаторига киритилган. Фиқҳ атамаси араб тилида “билмоқ”, “тушунмоқ” ёки “топмоқ” деган …

Батафсил

МАВЛАВИЙ ЧЎБИН ҚИСМАТИ

Жаҳонда қайси мамлакатда интеллектуал салоҳиятли инсонлар, яъни даҳолар кўп бўлса, шу мамлакат бошқаларга нисбатан юксалиб боради. Кишилик тарихида ҳар бир замон ва жамият салоҳияти ва равнақи унинг илмга муносабати билан ўлчанади. Мусулмон дунёси ҳам илм маърифатга интилган даврларда мартаба ва мақоми баланд бўлган. Аксинча, илм-фандан юз ўгирганида қўлларидан нусрат, салтанат, …

Батафсил

МАШРАБ ШEЪРИЯТИДА АЛЛОҲ ТАОЛО ВА ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ЭТИЛГАН ПАЙҒАМБАРЛАР ТАВСИФИ

Аллоҳ (арабча «ал-Илоҳ» – Илоҳий  куч, туркий халқларда, хусусан, ўзбекларда-Тангри, форс-тожик тилида Худо, Язид), Аллоҳ-ислом динида бутун мавжудотни яратган олий Илоҳий куч, Худонинг номи. Одатда Аллоҳга таоло (улуғ, олий), Таборака ва таоло, Жалла жалалаҳу, карим, бузург, парвардигори олам каби сифатлар қўшиб айтилади. Ислом динига биноан Аллоҳ-яккаю-ягона Худо, оламнинг яратувчиси ва …

Батафсил

САМАРҚАНДДАГИ БОҒИ ШАМОЛ ЖАНГИ

Маълумки, Шайбонийлар сулоласининг қудратли вакили Абдуллахон II нинг 1598 йилда тўсатдан вафот этиши [3:6] ушбу сулола ва давлатнинг инқирозини бошлаб берди. Бу воқеа, бир томондан, мамлакат ичида сиёсий парокандаликни келтириб чиқарган бўлса, иккинчи томондан, ташқи кучлар ҳужуми, босими ва аралашувига сабаб бўлди [9:88]. Хусусан, шимолдан Таваккал Султон бошчилигидаги қозоқлар ҳужуми …

Батафсил

ҚЎҚОНДА ЯШАГАН ЯҲУДИЙЛАР ТАРИХИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ ФАОЛИЯТИ

Мустақилликнинг илк йилларидан Ўзбекистон билан Исроил давлати ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. Шу муносабат билан 1992 йил Тел-Авивда Ўзбекистон консуллиги очилиб, икки мамлакат фуқароларининг ўзаро эркин кириб чиқишига рухсат берилди. 1997 йил апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Исроилга расмий ташрифи чоғида маданият, фан ва маориф соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида битим тузилди …

Батафсил

ИЛК ЎРТА АСРЛАР ЎРТА ОСИЁ ТАНГАЛАРИДАГИ ҚАДИМГИ ТУРКИЙ УНВОНЛАР

Исломдан олдинги Ўрта Осиё тангаларининг сезиларли қисмини туркий атамалар – ҳукмдор исми, унвон ва эпитетлар ўрин олган тангалар ташкил этган. Уларнинг катта бир қисми суғдий, қолган қисми эса бақтрий, паҳлавий ва қадимги турк-рун ёзувида зарб қилинган. Қадимги туркча атамалар учрайдиган ушбу тангалар, айниқса, улар орасида суғдий ёзув туширилганлари Ғарбий Турк …

Батафсил

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, эзгу ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Шунингдек, инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва …

Батафсил

ШАРҚДА ДАСТЛАБКИ ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ 

Тарихга назар ташласак, жаҳондаги ҳеч бир юксалиш илм-маърифатсиз амалга ошмагани аён бўлади. Милоддан аввалги 380 йилда Платон (Афлотун) асос солган фалсафий мактаб дунёдаги илк академия саналади. Ушбу муассасага нисбатан қўлланган “академия” атамаси афсонавий юнон қаҳрамони Академ ёки Гекадем номи билан боғлиқ, деган тушунча мавжуд. Платон академиясида кенг кўламли тадқиқот ва …

Батафсил