Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маърифат – жаҳолатга қарши қалқон

Маърифат – жаҳолатга қарши қалқон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 16 март куни Самарқанд давлат педагогика институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” рукнида талаба-ёшлар билан маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда ёшлар онгида миллий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлаш, соғлом дунёқарашни шакллантириш, уларни турли ёт ғоя ва экстремистик қарашлар таъсиридан асраш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни” ҳамда “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?!” мавзулари юзасидан фикр алмашилди.

Давра суҳбатида Марказ илмий ходими Жонибек Жумаев миллий-маънавий мероснинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, соғлом диний қарашларни қарор топтириш, айниқса, ёшларни турли радикал ва бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида муҳим мулоҳазалар билдирди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассисдан атрофлича жавоблар олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Устоз олим хотирасига эҳтиром

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида 2 март куни ўзбек шарқшунослик ва манбашунослик мактабининг заҳматкаш намояндаси, …