Home / МАҚОЛАЛАР (page 34)

МАҚОЛАЛАР

ҲАДИСЛАРНИ ТЎҒРИ АНГЛАШ ВА ШАРҲЛАШДА ЗАРУР БЎЛГАН ОМИЛЛАР

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар томонидан  ҳадисларнинг нотўғри талқин қилиниши, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок номларига ва муҳаддис алломаларимиз шаънига турли бўҳтон сўзларнинг айтилиши, шунингдек омма орасида муҳаддис уламоларимизга нисбатан ишончсизлик уйғотишга уринишларни кўрмоқдамиз. Ҳадисларни ўзича таржима  қилиб, уларни тўғри ёки нотўғрига ажратаётган бундай кимсалар гўёки ўзини Расулуллоҳ …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ ҚАНЧА ҚИСМИ ҚУРЪОНИ КАРИМГА БАҒИШЛАНГАН?

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” китоби Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба ҳисобланади. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ уни 16 йил мобайнида ёзган. “Саҳиҳул Бухорий”ни ёзиш жараёнида тақво масаласига алоҳида эътибор берганлар. Хатиб Бағдодий бу борада Имом Бухорийнинг тилидан қуйидагича ривоят қилган: “Ғусл қилиб, 2 ракат намоз ўқимай туриб, …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ ЎЗИ БИЛАН АЛЛОҲ ЎРТАСИДА ҲУЖЖАТ ҚИЛГАН КИТОБ

Мақола мавзусига кўз тушар экан, беихтиёр ўқувчи зеҳнида Имом Бухорийнинг Ислом оламида Аллоҳ таолонинг китобидан сўнг асосий манба саналган “Ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоблари келади. Зеро ислом уммати минг йиллар оша бу мўътабар китобни Қуръони Каримдан кейинги асосий манба сифатида қабул қилиб келмоқда. Мазкур мақолада “Ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китобини …

Батафсил

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ИМОМ БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Маълумки, совет тузуми даврида диний қадриятларимиз топталди, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш таъқиқланди. Мустақиллик йилларида эса мамлакатимизда диний қадриятларни тиклаш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Бунда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилди. Хусусан, Имом Бухорий ижод маҳсулини ўрганиш ва …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ РИҲЛАТИ

Муҳаддислар илм йўлидаги сафарларга “риҳлат” атамасини ишлатган. Тарихан ҳадис талабидаги сафарлар саҳоба ва тобеинлар давридаёқ бошланган. Улардан айримлари битта ҳадис учун бир ойлик йўлни босиб ўтгани ҳақида ривоятлар ҳам бор. Хусусан, “Саҳиҳул Бухорий”да қуйидаги хабарни ўқиш мумкин: “Жобир ибн Абдуллоҳ биргина ҳадис(ни тинглаш) учун Абдуллоҳ ибн Унайс ҳузурига бир ойлик …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Самарқанд вилояти муқаддас зиёратгоҳларга бой ҳудудлардан биридир. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахслар абадий қўним топган жойлар мустақиллик йилларида ободонлаштирилди. Бундай манзиллар одамлар зиёрат қиладиган жойларга айлантирилди. Вилоятдаги зиёратгоҳлар нафақат Ўзбекистон аҳолиси учун, балки ислом олами учун ҳам муқаддасдир. 2020 йилдаги маълумотларга кўра Самарқанд вилоятида 1851 та моддий-маданий …

Батафсил

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради.  Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб …

Батафсил

Меҳр-оқибат, ҳиммат ва саховат айёми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз азизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан хурсандчилик айёми бўлган муборак Рамазон ҳайити – Ийдул фитр билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолонинг амрини адо этиб, руҳий покланишга эришган, Расул алайҳиссаломнинг суннатига эргашиб, имон ила савоб умидида рўза тутганларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш …

Батафсил

РЎЗА ИБОДАТИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”(Бақара сураси, 183-оят). Оятдан шуни англаб олишимиз мумкинки, рўзадан кўзланган энг олий мақсад тақвога эришиш экан. Рўза бандада тақво сифатини тарбиялайди, унинг сўзи, иши, юриш-туришида, каттаю кичик …

Батафсил

САДАҚАНИНГ 63 ТА ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир. 2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади. 4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради. 5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 6) Садақа нафсни поклайди. 7) Садақа Қиёмат кунидаги …

Батафсил