Home / Markaz (page 600)

Markaz

Россия кутубхоналаридан Ўзбекистон тарихига оид энг нодир қўлёзмалар топилди

Ўзбекистон замини маданий бойликларга бой. Айни пайтда тақдир тақозоси билан халқимиз маданиятига оид мерос бутун жаҳон бўйлаб ҳам кенг тарқалган. Уларни излаш, ўрганиш ва жамоатчиликни хориждаги маданий ёдгорликларимиз билан таништириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг асосий вазифаси этиб белгиланган. Марказ ходимлари яқинда мазкур йўналиш …

Батафсил

ثبات العاجزين (Саботу-л-ожизийн)

№ inv. MR 199/ II Муаллифи.Сўфи Оллоҳёр Оллоҳқули Каттақўрғоний. (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф. Асар диний, фалсафий, панд-насиҳат асосида ёзилган рисола бўлиб, унда ислом шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларни шеърий услубда содда тилда тушунтириб берилган. Унда 13 мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, ўрта асрларда Марказий Осиё мадрсаларида дарслик сифатида …

Батафсил

Ислом динида соғлиққа муносабат

Аллоҳ таоло бизга бу дунёда сон-саноқсиз неъматлар берган. Соғлиқ неъмати Аллоҳ таоло бизга берган энг қимматли неъматлардан биридир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир”[1]. Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларининг энг асосийларидан бири соғлиқ неъматидир. Авваламбор, …

Батафсил

Имом Бухорий муфассир сифатида

Ҳадис илми фақатгина ҳадисларни тўплаш, ровийлар ҳақида сўз юритиш, ҳадисларни саҳиҳ ва саҳиҳ эмасга ажратишдангина иборат бўлмай, балки бутун бир дин илмидир. Ҳадисларни илдиз-илдизигача ўрганган киши муҳаддисгина бўлиб қолмайди, балки муҳаддис, муфассир, фақиҳ, ақоид илми билимдони, луғат илми мутахассиси ва боринки, ислом илмларининг барча жабҳаларини ўзида мужассам этади. Имом Бухорий …

Батафсил

Мутакаббирлик ёмон иллат

Ҳар бир инсон эҳтиёт бўлиши лозим бўлган энг ёмон иллатлардан бири мутакаббирликдир. Мутакаббир, кибр, такаббур, кибриё сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади. Манмансираш, озгина амал учун ўзини бошқалардан юқори деб билиш ёки озгина бойлик қўлга кириб қолса, кечаги …

Батафсил

Савдода ҳалоллик – барака омилидир

Тижорат, бу ҳақида кўплаб сўзлар айтилган. Шундай бўлсада, тижорат (байъун) – савдо-сотиқ кўпчилик томонидан эътиборга молик ва оммага маҳбуб мавзудир, чунки у инсонга моддий ва маънавий фойда келтирувчи воситалардан биридир. Жумладан, бизнинг ҳаниф динимизда ҳам тижоратга жуда катта эътибор берилган. Қуръони каримда “тижорат” калимасини ҳақиқий ва мажозий маъноларда ўндан ортиқ …

Батафсил

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Фарзанднинг зиммасида ота-оналарнинг бир қанча ҳақлари мавжуддир. Ислом динида бу ҳақларни адо этиш ибодат даражасига кўтарилган амалдир. Фарзанд уларни адо этиш орқали икки дунё саодатига эришади. Чунки, ота-онанинг мартабаси юксак мақомга кўтарилган. Қуръони каримнинг 15 та оятида айнан ота-онага яхшилик қилиш тўғрисида зикр қилинади. Фарзанд учун инфоқ-эҳсон қилишга энг ҳақли …

Батафсил

Тошкентда илк бор икки қадимий Қуръон қўлёзмалари намойиш этилади

“Ўзбекистон – буюк йўллар ва тамаддунлар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги қатнашчилари 23 августда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташриф буюради. Шу куни меҳмонлар Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида ҳам бўлиб, дунёдаги илк Қуръон қўлёзмалари – Усмон Қуръони, Катта Лангар Қуръони нусхаларини кўришга муваффақ бўлади.   Усмон Қуръони туғилмаган бузоқ терисига …

Батафсил

Абу Зайд Дабусий ҳаёти ва илмий мероси

Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган, айниқса, фақиҳлар табақасида ўзининг салмоқли фаолияти билан донг таратган Абу Зайд Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Исо Дабусий 978 йил Самарқанд ва Бухоро оралиғидаги Дабусия шаҳрида таваллуд топган. У ўз илмий фаолияти давомида кўплаб асарлар ёзиб, фиқҳ илмининг ривожига катта ҳисса қўшди. Абу Зайд Дабусий …

Батафсил