Home / Markaz (page 458)

Markaz

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун махсус ўқув курсини бошлади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Булғор ислом академияси (Россия Федерацияси, Татаристон) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан “Марказий Осиёда ислом таълимоти” мавзуидаги қатор мавзуларни ўзида мужассам этган беш кунлик ўқув курси бошланди. Мазкур ўқув курси жорий йилнинг 23-27 ноябрь …

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Имом-хатибларни юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида ташкил этилган танишув дарслари, ўқув-семинарлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган навбатдаги танишув дарсида қашқадарёлик имом-хатиблар иштирок этди. Диний соҳа ходимлари дастлаб, Имом Бухорий …

Батафсил

ФИРҚАЛАНИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Аллоҳ таоло ер юзида турли миллат ва элатларни яратди. Шунинг учун ҳам ислом дини инсонларни ўзаро яхши муносабатда бўлиб кун кечиришга, бир-бирларини яхшиликка бошлаб, ёмон ишларни қилишдан қайтаришга ундайди. Аллоҳ таолонинг инсонларни кўплашиб, жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга мос қилиши, уларнинг бир-бирлари билан танишиши, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилишлари учундир. …

Батафсил

Онлайн тарзда ўтказилган навбатдаги семинар Моворауннаҳр (Хуросон)да ботинийлик мавзусига бағишланди

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Анқара ижтимоий фанлар университети билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳр (Хуросон)да ботинийлик”  мавзуида онлайн семинар ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари иштирок этди. Семинарда Туркиянинг Анқара ижтимоий …

Батафсил

ИРСИКА ҲАМКОРЛИГИДА ИЛМИЙ ТЎПЛАМ НАШР ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ўтказилган “ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАР: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ” мавзуидаги халқаро илмий-амалий ўқув семинар мақолалари яхлит тўплам ҳолида нашр этилди. Мазкур илмий тўплам орқали исломшунос …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва Муҳаммад …

Батафсил

ТАСАВВУФДА УВАЙСИЙЛИК ЙЎЛИ

Увайсийлик – бир кишининг ўзи зоҳиран кўрмаган шахс ёки бир гуруҳ шахслардан маънавий боғланиш орқали илм олиши ва бунинг натижасида пайдо бўлган йўналишни англатувчи тасаввуф истилоҳи, тариқатларда сайру сулук бир шайх раҳбарлигида амалага оширилади. Шу билан бирга истисно ҳолларда шайхсиз ҳам Ҳаққа эришиш мумкин. Бу йўлга увайсийлик дейилади[1: 72]. Пайғамбар …

Батафсил

АЛИ AЛ-ҚОРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Алломанинг тўлиқ исми Нуриддин Али Ибн Султон Муҳаммад Маккий Ҳанафий бўлиб, «Ал-Қорий» кунияси билан машҳурдир. «Ал-Қорий» номининг унга берилишига сабаб, у Қуръони каримни турли қироатларда ўқиш бўйича пешқадамлардан бўлган. Шунинг учун ал-Қорий номи билан шуҳрат қозонган[1: 21]. Ҳофиз Саййид Абдулҳай Китоний (ваф. 1381/1961й.) ўзининг «ат-Таротиб ал-идория ва-л-амалот ва-с-синоот ва-л-матожир ва …

Батафсил

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Маълумки, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида бу ишларни ҳар томонлама чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди. Шу асосида лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштирилди. Унга кўра, катта масжид, …

Батафсил