Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими томонидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шоҳ ва шоир, буюк адабиётшунос, фақиҳ олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Бобур – диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Ўзбек халқи маънавиятининг юксалишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросининг тутган ўрни”, шунингдек, Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаевнинг “Бобур – диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзуидаги маърузалари тингланди.
Тадбир давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилиб, мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.