Home / Markaz (page 438)

Markaz

Убайдулла Уватов номи Ғузордаги мактаб ва кўчаларга берилди

Ғузор туманидаги 1-умумтаълим мактабида таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан “Инсон хотира билан тирик, қадр билан барҳаёт” мавзусида хотира кечаси ва маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Қашқадарё” нашрининг хабар беришича, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, сектор раҳбарлари, нуронийлар, устознинг …

Батафсил

Ёш Бухорийнинг ҳадис илмига иштиёқи

Муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоилнинг ҳаёти ҳадис илмининг олтин асрига тўғри келди. Милодий 810 йилда туғилган Муҳаммад ибн Исмоил ёшлигидан муҳаддислар билан ҳамнафас бўлиб вояга етди. Ўз сафдошларидан фарқи, Аллоҳ таолонинг у кишига берган кучли ёдлаш қобилияти эди. Камдан-кам одамга бериладиган бундай неъмат билан ёш Бухорий ўз давридан ҳозирги кунга …

Батафсил

ЎСМАТ OTA КИМ БЎЛГАН?

Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри, балки унга туташ қишлоқлардан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллимларни ҳам тилга олиб ўтиш мумкин. Шундай алломалардан бири ўз даврининг машҳур фақиҳи ва мутакаллими Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандийдир. У ўзидан асло долзарблигини …

Батафсил

Ўзбекистонлик тадқиқотчининг Мотуридийлик таълимотига оид асарга бағишланган рисоласи Туркияда чоп этилди

Туркияда тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз — Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Анқара университи битирувчиси, фалсафа доктори А.Туйчибоевнинг Али ибн Саъид ар-Рустуфағнийга мансуб «Мухтасар Фавойид ар-Рустуфағний» асарининг илмий-танқидий нашри Истанбулдаги «Haşimî Yayınları» нашриёти томонидан чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Мазкур асар улуғ аждодимиз Имом Мотуридийнинг энг яқин шогирдларидан …

Батафсил

Жаҳолатга ботма, одамзод!

Илми йўқлар ўқимасин!  1) Ислом дини ҳикматларидан, шариат илмларидан, дунёвий билимлардан бехабарлар ўқимасин! Барибир англамайди. 2) Бесаводлар ўқимасин! Барибир тушунмайди. 3) Илми йўқлар ўқимасин! Барибир билмайди.  Инсон – табиати қизиқ… Баъзан муҳим ва долзарб ишлар турганда, арзимас, майда-чуйда нарсалар билан овора бўлиб, атрофидагилар билан ўзаро баҳслашади, тортишади. Борди-ю, мунозарада ютқазса, қарши томонни айблайди, …

Батафсил

ҲАР ҚАРИЧ ТУПPOFИ МУҚАДДАС ЗАМИН

Кўҳна Мовароуннаҳр ҳам дунёвий, ҳам диний илмларда юксак чўққиларни забт этган юзлаб забардаст алломалар етишиб чиққан замин. Афсуски, Чор Россияси, ундан кейин шўролар салтанатининг исканжасида қолган халкимиз бир ярим аср давомида улуғ аждодлар меросидан мосуво бўлиб қолди. Истиқлолгача халқимиз фақат дунёвий илмларда бемисл ғайрат-шижоат кўрсатган алломаларимизни танир, улар ҳақида озми-кўпми …

Батафсил

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ “РИЁЗАТУЛ АХЛОҚ – АХЛОҚ ТАРБИЯСИДАГИ МАШАҚҚАТЛАР” АСАРИ

Носируддин Самарқандийнинг асарлари орасида “Риёзатул-ахлоқ – Ахлоқ тарбиясидаги машаққатлар” асари замонлар оша ўз долзарблигини йўқотмасдан келмоқда. Унинг қўлёзма нусхаси 72 варақдан иборат бўлиб, биринчи варағидан то 22 варағигача ейиш, ичиш, ётиш, туриш, юриш, овқатланиш, ўзаро мулоқот ва муомалот ҳамда ибодатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари оятлар, ҳадислар ва ҳикматли сўзлар билан асосланиб …

Батафсил

БУТУН ДУНЁНИ ЎЗ ИЛМ НУРИ БИЛАН НУРАФШОН ЭТГАН ЗАМИН

Аллоҳ таолога шукрки, мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, улуғ алломаларимизнинг бой меросини ўрганиш, халқимизга хос бўлган одамийлик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатларни тарғиб этиш йўлида таҳсинга сазовор ишлар амалга оширилди. Сўнгги йилларда юртимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми …

Батафсил

САМАРҚАНДДА ЁЗИЛГАН ТАСАВВУФ МАНБАЛАРИ (XVII-XVIII асрларда)

Мустақиллик тарихимизни, халқимизнинг бой маънавий-маданий қадриятларини манбалар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кенг имконият яратди. Ўзининг узоқ тарихига эга ўзбек халқининг ўтмиши шўро даврида бир ёқлама ёритилган эди. Айниқса, муқаддас динимиз ва у билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш бутунлай назардан четда қолди. Бугунги кунда Ватан тарихини ўрганар эканмиз, халқимиз …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойига қадар давом этадиган “ЗАРАФШОН  ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” мавзуси доирасида бир қатор режалаштирилган онлайн-семинарларга таклиф этамиз. Навбатдаги Семинар 2021 …

Батафсил