Home / Markaz (page 394)

Markaz

ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛИНГАН “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ҚАШҚАДАРЁДА

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда республикамиз вилоятларида Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таржима қилиниб нашр эттирилган 30-жузи тақдимоти тадбирлари ўтказилмоқда.  Шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ва “Хожа Бухорий” ўрта махсус …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА ТИЛШУНОСЛИК САБОҚЛАРИ

“Саҳиҳул Бухорий” асарига кўп таъриф берилган. Тадқиқотчи олим, умуман, ҳар қандай даҳо аввал жуда юқори илмий-ижодий мартабага эришади, барча довонлардан ошиб ўтгач эса унинг номининг ўзи мартабага айланади. Масалан, Навоийни “халқ шоири” десак, у зотни қуйига тушириб юборган бўлиб қоламиз, Эйнштейнни академик атасак ҳам шундай. Бундай инсонлар ҳеч қандай мартабага …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 72/I Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б) Асар боши …

Батафсил

КОНФЕССИЯЛАРАРО ТОТУВЛИК — ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

Мамлакатимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги жабҳасида, жаҳолатга қарши маърифат билан кураш борасида жуда катта ва салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, улуғ алломаларнинг бой илмий меросини ўрганиш каби йўналишларда илгари сурилган эзгу …

Батафсил

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (3-қисм)

(2-қисм)Мовароуннаҳр алломалари ижодида Абу Аббос Маъмун ибн Маъмун (Маъмун II) даврида ташкил этилган Хоразм Маъмун академияси (980-1037) алоҳида ўрин эгаллайди. Бу илмий гуруҳ – академия ўз даврининг забардаст олимлари – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Ироқ (ваф.1039), Абу Саҳл Масиҳий, Абул-Хайр Ҳаммор, Абу Маҳмуд Ҳамид ибн …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг умматига қилган дуоси бўлади. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 198 Муаллифи. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил