Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти  ҳамкорликда  «СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?»  деб номланган тест саволларини эълон қилади.

Мазкур лойиҳа орқали карантин вақтида халқимизни , хусусан, ёшларимизни Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида яқиндан хабардор этиш мақсад қилинган.

Тест саволлари бугун 15 апрель куни соат 17.00 да daryo.uz сайтида,  16 апрелдан эса, ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни оширинг!

  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …