Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон — диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан олиб ташланган саноқли давлатлардан биридир

Ўзбекистон — диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан олиб ташланган саноқли давлатлардан биридир

2019 йил ноябрь ойида АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Покистон, Камбоджа, Украина ва Қозоғистондан 40 дан ортиқ диншунос олимлар, ҳуқуқ ва дин соҳасидаги халқаро экспертлар, диний етакчилар ва ижтимоий фаол аёллардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. 
 
Ушбу ташриф давомида Тошкент ва Самарқандда қонун устуворлиги ва диний эркинликлар бўйича экспертлар учрашуви бўлиб ўтди.
 
45d17425-3c73-4848-9eb0-64dc9ede6e4a.jpgАҚШнинг диний эркинлик соҳасидаги биринчи элчиси Роберт Сайпел томонидан асос солинган халқаро нодавлат ташкилотининг Глобал Ижро институти махсус видеоларида америкалик олимлар, диний етакчилар ва диний ҳуқуқ бўйича экспертлар Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашди.
 
Дунё миқёсида етакчи институт томонидан тайёрланган видеолавҳаларда Ўзбекистонда диний эркинликларни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, маърифий исломни тарғиб қилиш усуллари, динлараро тотувлик даражаси ва зиёратчилар сайёҳлик салоҳияти акс эттирилган.
 
Глобал жалб қилиш институти вице-президенти Жеймс Чен унинг ташкилоти нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди, деган саволга жавоб берар экан: “Асосий сабаблардан бири — Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан улкан ўзгаришлар рўй беришидир. Аслида Ўзбекистон ҳар йили АҚШ ҳукумати шакллантирадиган диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан олиб ташланган саноқли давлатлардан биридир. Шундай қилиб, биз Ўзбекистон ҳукумати ва унинг халқи билан бирга бўлишни ва уларнинг интилишларига эришишда ўз ҳиссамизни қўшишни хоҳладик“.e667bba3-3462-4fcf-af1e-ab1b9d75ae6e.jpg
 
АҚШнинг диний эркинлик бўйича махсус вакили Девид Саперштейн эксперт йиғинларини изоҳлар экан: “Диний эркинлик тарафдори бўлган мамлакатлардан бўлган америкаликлар ва бошқа экспертлар Ўзбекистондаги раҳбарлар, диний жамоалар, ҳуқуқшунос олимлар ва вакиллар билан фаол ҳамкорлик қилди. Илғор тажрибалар, ғоялар ва қарашларни ўзаро алмашиш орқали биз дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган усулларни топишга муваффақ бўлдик”, дея эътироф этди.
 
Элчининг сўзларига кўра, «Ўзбекистондаги ҳозирги ҳолат динлараро муносабатларнинг ноёб ҳодисасидир — диний конфессиялар вакиллари бир овозда гапира олади, тинчлик, осойишталик ва фаровонлик ҳукм сурадиган жамият қурадилар”.
 
Шимолий Америкадаги таниқли раҳбарлардан бири, АҚШдаги энг катта АДАМС масжиди имоми Муҳаммад Мажид ўз шарҳида: «Ўзбекистонда бугунги кунда диннинг роли кучаймоқда, масжидлар ва бошқа ислом цивилизациясининг марказлари қурилмоқда», дейди. 
d0bbc442-f577-401a-b6e7-b73bd727d6fa.jpgБуюк алломалар ва диншуносларнинг бебаҳо меросига эга бўлган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидлаб, Имом Мажид барчани буюк ислом арбобларининг муқаддас дафн қилинган жойларига зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.
 
Техас штатидаги Вуд-Вуд черкови пастори Боб Робертс Самарқандда бўлиб ўтган динлараро мулоқотдан олган таассуротларини ўртоқлашар экан, “Ўзбекистон — турли динларнинг вакиллари тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганига мисолдир”, деди. 
 
Унинг фикрича, мамлакатда мавжуд бўлган барча диний конфессиялар ва жамиятларнинг эркин ва осойишта яшаши учун етарли шароитлар яратилган. 
 
“Турли динларга мансуб одамлар ўртасида кўприк қуриш ниятида энг кучли 10 нафар имом, руҳоний ва раввинлардан иборат олимлар билан Ўзбекистонга сафар уюштиришга қарор қилдик”, деди Америка черкови раҳбари.
 
Халқаро экспертларнинг Ўзбекистонга ташрифи натижаларини баҳолаб, IGE фахрий президенти Крис Сипле мамлакатда этник ва диний мансублигидан қатъи назар, ҳамма томонидан ҳурмат қилинадиган қонун устуворлигини эътироф этди.
 
“Ҳамма учун қўлланиладиган қоидалар ва қонунларнинг умумий тўплами одамларга умумий манфаатлар учун ечим топилмайдиган тафовутларни енгиб, биргаликда ишлашга имкон берадиган ишонч даражасини яратди, — деди C. Сипле. — Бу ўз йўлбошчиси билан янада яхши келажакка интилаётган одамларни жалб қилишдир”, деди америкалик эксперт.
Манба:ЎзА

Check Also

ИСЛОМГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА СЎҒД ВА МОВАРОУННАҲРНИНГ ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА КАМОНЧИЛИК АНЪАНАСИ

📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка …