Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / لطيفلهء خواجه نصرالدين (Латифаи Хожа Насриддин)

لطيفلهء خواجه نصرالدين (Латифаи Хожа Насриддин)

Муаллифи: Муаллифи номаълум.

Адабиёт. Асар халқ оғзаки ижоди бўлиб, унда Хожа Насриддин Афандий ҳақидаги 19 та латифалар келтирилган. Асар ҳажвий услубда ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Туркий.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اما بعد از خدا وصلوة بر رسول بس شولدر بعض لطيفلاريكه خواجه نصر الدين افنديدين صادر بولوب دور …

Асар сўнги (в. 6а) :

… يا مغير ياغيب كاته بولكان دير ايمش لار لطيفه …

Библиография :  Дмитриева (2002 й.) № 2154-2155.

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 1б-6а) ; +01, 6б-7а  хаттот машқи ; 02 дуо бор ; 03а, 7б-8а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, сўнгги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …