Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бинали Йилдирим Самарқандни зиёрат қилди

Бинали Йилдирим Самарқандни зиёрат қилди

Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) спикери Бинали Йилдирим кеча, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Буюк миллат мажлиси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йилдирим Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди. Шундан кейин Имом Бухорий мақбарасига келди, дуолардан сўнг музейни томоша қилди. Бинали Йилдирим пешин намозини Имом Бухорий масжидида адо этди.

Туркия Буюк миллат мажлиси спикери, шунингдек, Имом Бухорий мақбараси, Регистон майдони ва Гўри Амир мақбарасини ҳам зиёрат қилди. 

Манба: azon.uz

Check Also

Жонли эфирда: Марказнинг ютуқ ва янги мақсадлари

2025 йил 17 март куни Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом …