Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси

Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси

Аввал хабар берилганидек, Самарқанд вилоятида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция доирасида алломанинг илмий меросига бағишланган ҳафталик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги анжуман 12 февраль куни Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида бўлиб ўтди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари мутакаллимнинг ноёб илмий-маънавий мероси, ислом оламида тутган ўрни хусусида маъруза қилди.

Давра суҳбатида Марказ томонидан «Жаҳолатга қарши-маърифат» рукнида нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …