Бугун, 19 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизматлари ҳамкорлигида Ўзбекистон телеканалида эфирга узатиб келинаётган «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти» номли кўрсатувнинг навбатдаги сони тасвирга олинди. Кўрсатув «Имом Бухорий-муҳаддислар султони» мавзусида бўлиб ўтди. Унда юртимиздаги исломшунос олимлар, тадқиқотчилар, имом-хатиблар ва талабалар иштирок этишди.
Кўрсатув яқин кунларда эфирга узатилади.
Бу ҳақда яна қўшимча маълумот берамиз!
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати