Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади.
 
Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади.
 
Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган.
 
Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган.
 
“Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида.
Манба: ЎзА

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …